Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказгани хабар қилинди.

Йонхап агентлиги хабарига кўра, Жанубий Корея Бош штаби Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказганини маълум қилди.

Синов маҳаллий вақт билан соат 12.03 да Пхеньян яқинидаги Сунан минтақасидан Япон денгизи йўналишида ўтказилгани айтилди.

NHK телеканали хабарига кўра, Япония Мудофаа вазирлиги ракета Япония миллий фавқулодда зонасидан ташқарига тушганини маълум қилди. Япония бош вазири Кишида Фумио минтақадаги кемалар ва самолётларга етказилиши мумкин бўлган зарарни аниқлаш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги синов билан биргаликда Шимолий Корея 2022-йилнинг бошидан бери 14-марта ракета синовини ўтказди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузилди

Ўзбек-тожик чегара минтақаларини миналардан тозалаш бўйича икки мамлакат мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳи тузилди. (more…)

Музработдаги 23-мактабда эр ўз аёлини ва директорни пичоқлади

5 октябр куни чамаси соат 08:30 атрофида Сурхондарё вилояти, Музработ туманида мудҳиш жиноят содир этилган. Бош прокуратура хабарига кўра, тумандаги 23-умумтаълим мактабида ...

Тез ёрдам шифокорлари иштирокида муштлашув видеоси тарқалди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув акс этган видеоёзув тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400