Путин Европани «чақмоқдай зарба бериш»билан таҳдид қилди

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятга “ташқаридан кимдир” аралашиб, Россияга стратегик хавф туғдирса, Москва “чақмоқ” каби зарба бериши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у Санкт-Петербургда Қонунчилик кенгаши аъзоларига мурожаат қилаётиб маълум қилди. Путин зарбаларни “ответно-встречный” деб атади. Бу атама ҳарбий доктринада ядро қуроли билан боғлиқ ҳолда қўлланилади.
Россия президенти қайси нишонга қандай қуроллардан зарба берилишига аниқлик киритмади. У ўз сўзида Россиянинг рақибларида йўқ қуроллари ҳақида гапириб, 24-февралдаги огоҳлантиришини эслатди. Украинага қилинган ҳужумни изоҳлар экан, Путин “чет эл аралашса” унинг оқибатлари тарихда бўлиб кўрмагандай бўлишини айтди.
Владимир Путин “Украина ва Донбассдаги махсус ҳарбий операция” давом этишини, барча мажбуриятларни сўнггига етказишини айтди. Шу жумладан, Россиянинг, аннекция қилинган Қрим ҳамда ДНР билан ЛНР аҳолисининг хавфсизлигини тилга олди.
Россиянинг ўзи “махсус операция” деб атаган, аслида Украина учун бўлаётган уруш икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Москва кенг кўламли ҳужумини 24-февралда бошланган. Айни пайтда рус қўшинлари Украина жануби ва шарқий қисмининг катта қисмини эгаллаб олган. Киев, Чернигов ва бошқа шимолий ҳудудлардан эса ортга чекинишди.
Жанглардан ҳар икки томондан аскарлар ва тинч аҳоли орасида минглаб қурбонлар борлиги хабар қилинган. Ғарб давлатлари Украинага қурол етказиб беришни кучайтириб, Россияга қарши санкциялар жорий қилмоқда. Шундай бўлса ҳам ўзлари Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка бормасликларини айтишмоқда.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бойлар россияни ёппасига тарк этаяпти

Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда ...

Украиналиклар северодонецк шаҳридан чекинишга мажбур бўлди

Украинанинг Северодонецк шаҳрида қарийб икки ой давомида Россия аскарларига таслим бўлмаган украин аскарлари чекинишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Луганск вилояти раҳбари Сергей ...

Россиянинг ракеталаридан бири атом электр станциясига яқин учиб ўтди

Украинанинг Энергоатом ширкати якшанба куни Россия кучлари томонидан Киев томон отилган ракеталардан бири Жанубий Украина атом электр станцияси устида жуда пастдан учиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400