Нидерландия Россия фуқароларига туристик виза беришни тўхтатди

Нидерландиянинг Россиядаги консуллиги 27-апрелдан бошлаб қисқа муддатли виза, жумладан, туристик виза беришни тўхтатишини маълум қилди.
Ушбу қарор дипломатик ходимлар сонининг қисқариши туфайли қабул қилинган.
19-апрелда Россия Ташқи ишлар вазирлиги 15 нафар голланд дипломатини чиқариб юборгани ҳақида эълон қилди. Бу 2022-йилнинг март ойи охирида Нидерландия Россия дипломатик миссиясининг 17 нафар аъзосини персона нон грата деб эълон қилганига жавоб бўлди.
Нидерландия консуллиги маълумотларига кўра, энди россияликлар ўз мамлакати ҳудудидагина гуманитар визалар ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар олишлари мумкин.
Россияда Шенген туристик визасини Италия, Франция ёки Венгриянинг консуллигидан олиши мумкин.
Эстония, Латвия, Литва ва Чехия Украинада уруш бошланганидан бери қисқа муддатли виза беришни тақиқлаган. 2022-йилнинг 24-февралидан буён Европадан жами 400 дан ортиқ дипломат чиқариб юборилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг Донбассдаги сепаратистик тузилмаларни ҳимоя қилиш ҳақидаги баёноти ортидан 24-февралда Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Икки ойдан буён давом этаётган отишмалардан ҳар икки томондан минглаб одамлар ҳалок бўлди. 5 миллионга яқин одам Украинани тарк этди.
Уруш бошланганидан буён дунёнинг бир қатор давлатлари Россияга қарши санкциялар киритиб, унинг айрим фуқароларига бу давлатларга киришни тақиқлади.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда 4 ўзбекистонлик ўтирган автомобилдан 204 та патрон топилди

Петербург полицияси тўрт нафар ўзбекистонлик ўтирган машинадан патронлар топди, деб “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га таяниб ёзмоқда. 1990,1994,1995,1999 йилда туғилган Ўзбекистон ...

Европа иттифоқи украина учун қурол сотиб олиб беради

Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта Украинага қурол сотиб олиш бўйича мисли кўрилмаган қадамлар ташламоқда. Бу ҳақда 27 феврал куни аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ...

Зеленский уруш қишгача якунланиши кераклигини билдирди

Президент Владимир Зеленский «Катта еттилик» етакчиларига мурожаат қилиб, Россия агрессиясига йил охиригача нуқта қўйиш учун барча ҳаракатларни қилишга чақирди. Зеленский ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400