Европа Иттифоқи Украина учун қурол сотиб олиб беради

Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта Украинага қурол сотиб олиш бўйича мисли кўрилмаган қадамлар ташламоқда. Бу ҳақда 27 феврал куни аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг маълум бўлди.

Бу дегани Украина қуролли кучлари учун миллионлаб евро ҳаво ҳужумидан мудофаа, танкга қарши тизимларни ва бошқа ҳарбий техника сотиб олишни англатади. Шунингдек, ушбу режага ҳимоя воситалари, тиббий буюмлар ва ёқилғи етказиб бериш ҳам киритилган.

“Европа Иттифоқи тарихида биринчи марта ҳужумга учраган давлат учун қурол сотиб олиб беради”, деди Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен.

Шунингдек йиғилишда  Европа Иттифоқининг ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун тўлиқ ёпиш, Кремл назоратидаги RT (Russia Today)  ва Спутник ОАВларининг фаолиятини тўхтатиш, Беларусга қарши санкциялар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқига аъзо қатор давлатлар, Британия ва Канада ўз ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун ёпишини маълум қилганди.

Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, компания ҳаво ҳудудидан нафақат давлат, балки Россиянинг хусусий самолётлари ҳам ўта олмайди.

Беларусга қарши санкциялар тамаки, ёғочсозлик, металлургия ва цемент саноатига таъсир қилиши мумкин.

Аввалроқ, 26-февраль куни Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада ва Буюк Британия Россиянинг айрим банкларини глобал пул ўтказмалари учун фойдаланиладиган SWIFT тизимидан чиқариб ташлашга қарор қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда хитойнинг яширин ҳарбий базаси жойлашган

Тожикистоннинг Хитой билан чегарадош Мурғоб туманида уч йилдан буён Хитойнинг яширинча ҳарбий базаси мавжуд. Бу ҳақда The Washington Post гезетаси ёзмоқда. Фото – Джерри ...

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар ...

Мирзиёев пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилмаганини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияси куни муносабати билан 7 декбарда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда жорий йилги пахта теримида мажбурий меҳнат билан боғлиқ бирорта факт ...