Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яширин туннель топилди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Ўзбекистонга яширин ер ости ўтиш жойи топилгани ҳақида Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар қилди.

“Туннель чуқурлиги 15 метр, кенглиги 1,8 метр, эни тахминан 1,5 метр, чегара чизиғига киришдан 40 метр, туннелдан чиқиш йўлагидан эса 270 метр масофада жойлашган”, — дейилади хабарда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, йўл топилган ҳудуднинг эгаси ҳозирда Жалолобод вилояти Қизил-Жар қишлоғидаги руҳий касалликлар шифохонасида ётибди, унинг соғлиғи у ерда қайта кўрикдан ўтказилади.

Икки давлат чегарасида жами 15 та назорат пункти мавжуд. Уларнинг аксарияти 2005 йилда Қирғизистондаги сиёсий нотинчликлар туфайли ёпилган. Бишкек ва Тошкент ўртасидаги расмий алоқалар яхшилана бошлаган 2016-йилдан бери қайта очилган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1378 км. 2017-йилги келишувга кўра, чегаранинг 1170 километри (85%), шундан буён яна тахминан 13 фоизи аниқланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустда одамлар оммавий заҳарланиши кузатилди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди. Фото:Халқ сўзи Маълумотларга ...

Қозоғистонда ўзбекистон ва тожикистон фуқаролари яна бир фожиадан қутқарилди

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тушган иккита автобус Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги трассада тўхтаб қолди. (more…)

Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Низомга кўра,  ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400