Испания озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаётганларга жарима солади

Испанияда озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаганлар 500 минг еврогача жаримага тортилади.

Испаниянинг сўл қанот коалицион ҳукумати жазони тайинловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ушбу қарордан сўнг Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Луис Планас баёнот қилиб: «Биз қонунлар орқали хабардорликни оширишни мақсад қилганмиз. Озиқ-овқат маҳсулотларидан аҳоли истеъмоли учун устувор фойдаланишни тартибга солиш ва уларни озиқ-овқат банкларига жалб этишни тартибга солиш, озиқ-овқат йўқотилиши ва исрофгарчиликнинг олдини олиш бўйича аҳоли огоҳлигини ошириш зарур», — деди.

Планасга кўра, озиқ-овқат тармоғидаги компаниялар йўқотишларни камайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини инсон истеъмолига устуворлик берадиган тарзда тарқатиш режасига эга бўлиши керак.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Испанияда 2020-йилда аҳоли жон бошига ўртача 31 килограмм/литрдан жами 1 миллиард 364 миллион килограмм/литр озиқ-овқат ташлаб юборилган.

Бунга риоя қилмаганларга 2000 дан 500 000 еврогача жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилиниши ва 2023-йилнинг 1-январидан кучга кириши кутилмоқда.

Испания Европа Иттифоқида Франция ва Италиядан кейин озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олишга қаратилган қонунларни қабул қилган учинчи давлатдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дмитрий журавлев: польша россия билан уруш бошламоқчи

Польша Украинани демилитаризация қилиш ва давлатсизлаштириш бўйича махсус операцияга аралашишга тайёр, бироқ у АҚШ ва НАТОнинг қўллаб-қувватлашини хоҳлайди. Бу фикрни ...

Россия мудофаа вазирлиги украинанинг ҳарбий йўқотишлари 30 мингга етганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенковнинг айтишича, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Украина 14 минг аскарини йўқотган, 16 минг нафари яраланган.  У ...

Оренбург темир йўли яқинида ўзбекистонлик ҳушсиз ҳолда топилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400