Зеленский Россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский босқинчилар босиб олган ҳудудларини қайтаришга ваъда берди.

«Агар армиямиз қўмондонлари душман ҳукмрон бўлган Лисичанск каби айрим ҳудудлардан ўз аскарларини олиб чиқишга қарор қилса, бу фақат бир нарсани англатади. Демак биз бу ҳудудларга кучайтирилган тактика ва замонавий қуроллар билан қайтамиз», – деди Зеленский.

Аввалроқ Украина аскарлари Лисичанск шаҳридан чекинишга мажбур бўлган эди. Натижада Россия армияси Луганск вилоятини тўлиқ назорат остига олган.

Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, қамалда қолиш хавфи пайдо бўлганидан кейин украин аскарларининг жонларини сақлаб қолиш учун олиб чиқиб кетишган.

«Ҳарбий нуқтаи назардан қараганда позицияларни тарк этиш яхши эмас. Лекин у қадар жиддий нарса йўқ. Биз Лисичанск учун курашда эмас, урушда ғалаба қозонишимиз керак», – деди Гайдай.

Россия армияси ҳозирда Донецк вилоятининг Славянск ва Краматорск шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия депутати делягин озарбайжонга ядровий зарба беришни таклиф қилмоқда

Давлат думаси депутати Михаил Делягин “Россия 24” телеканалининг «60 минут» дастурида Озарбайжонни Тоғли Қорабоғдаги ҳаракатлари учун жазолашга чақирди. У ижтимоий ...

“хитой россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. ...

Британиянинг бош вазирига россияга кириш тақиқланди

Буюк Британиянинг бир қатор вазирлари шу жумладан, бош вазир Борис Жонсоннинг Россияга кириши тақиқланди. Россия ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда, «Ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400