Покистонда сув тошқинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон ҳудудида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. 6-июлда маҳаллий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Кветта шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилди. У ерда камида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Балужистоннинг чекка ҳудудларида ҳамон кўп инсонлар бедарак йўқолганлиги сабабли қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин деган ҳавф мавжуд. Ёмғир 4-июлда бошланган ва ҳозиргача тўхтамаган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Носир Аҳмад Насарнинг сўзларига кўра, юзлаб уйлар вайрон бўлган, одамларнинг чорва моллари нобуд бўлган. Қутқарувчилар ишларини давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, бир қатор туманларда 7-июлда ҳам ёмғир ёғади.

Покистонда ҳар йили мавсумий муссон ёмғирлари сув тошқинига, одамларнинг қурбон бўлишига олиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон – ўзбекистон: ҳамжиҳатлик сари

Жаҳоннинг бирор мамлакатида тарихий бирлик ва дўстлик ҳақида тожик ва ўзбек халқларидек фахр билан гапира олмайдилар. Сўзлашув тилидагина фарқланувчи ўзбек ва тожик халқлари ...

Назарбоев: шахсан мен қирғизистон ҳақида ёмон гапирмаганман

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашар экан, қирғиз делегацияси кўтариб ...

Индонезияда велосипедлар бамбукдан ясалмоқда

Индонезия экологик тоза велосипедлар ишлаб чиқаришни бошлади. Улар бамбукдан қилинмоқда. Ихтирочиларнинг фикрича, бундай турдаги велосипедлар узоқ вақт хизмат қилади. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400