Apple хариди Ўзбек олтинини шаффоф қиладими?

 

олтин  Дунёга донғи кетган АҚШнинг Apple ширкати ўзининг iPhone, iPad, iPod, Mac ва Apple TV сингари маҳсулотлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтиндан фойдалангани ҳақида матбуотда эндигина эълон қилинган хабар кўплаб ўзбекистонликларни фахрлантирди.

Айни пайтда йилига 70 дан 90 тоннагачани ташкил этиши хабар қилинадиган Ўзбекистон олтинининг қолганини дунёнинг қайси ширкатлари қанча баҳога сотиб олиши билан боғлиқ савол ўша фахр туйғусини ҳис қилган ўзбекистонликларда ҳам пайдо бўлган.

Ўзбекистон ёпиқ мамлакат экани ҳеч кимга сир эмас ва мамлакатнинг олтиндан ташқари пахта, уран, табиий гази ва бошқа табиий ресурслари савдосидан тушган даромад қанчани ташкил этади, бу табиий бойликлар билан олди-сотди қилиш қайси ширкатлар ихтиёрига берилган ҳамда бу даромадлар қандай тақсимланаяпти, бу саволларга Ўзбекистондаги бармоқ билан санарли инсонларгина жавоб бера олади.

Бугунги замонда ахлоқли бизнес юритиш талаблари ёпиқ жамият маълумотларини ошкор қилишга мажбурлайдиган омилга ҳам айланмоқда.

Хусусан, Apple Америка Қўшма Штатларининг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига ҳисобот берар экан, ўз маҳсулотларида “конфликтлардан ҳоли” минераллардан фойдаланиш қарорида қатъийлигини таъкидлаган.

Ўзбекистон олтинининг аксари Зарафшондан қазиб олинади.

“Минералларнинг ахлоқий манбаси Apple миссиясининг муҳим таркибий қисми, бу таъминот тармоғининг хавфсиз ва адолатли иш шароити таъминланганига ишонч ҳосил қилиш учун муҳим”, дейилади ширкат ҳисоботида.

Apple Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида қуйилган Ўзбек олтинидан фойдаланган.

Американинг машҳур ширкати Зарафшондан қазиб олинаётган ва Навоий ҳамда Олмалиқ заводларида эритилган олтин ахлоқий бизнес талабларига нақадар жавоб беришини, қазиб олиш ва бошқа қайта ишлаш жараёнларида “адолатли иш шароити” таъминланганига қандай қилиб ишонч ҳосил қилган?

Би-би-си ушбу ва бошқа саволлар билан Apple ширкатига мурожаат қилди ва ушбу мавзуни яқин кунларда кўтаришни режаламоқда.

Ахлоқий бизнес талаби дунёнинг қатор ширкатларини Ўзбекистон пахтаси манбасига эътиборлироқ қарашга мажбур этди ва 2011 йилда “Adidas” дан тортиб, H&M гача дунёга донғи кетган 60 дан ортиқ халқаро ширкати болалар қўли билан терилган ўзбек пахтасини билиб туриб, ишлатмаслик ҳақидаги баёнотни имзоладилар.

Бунгача мамлакатда мажбурий болалар меҳнати мавжудлигининг ўзини ҳам инкор қилиб келган Ўзбекистон ҳукумати Халқаро Меҳнат ташкилотини ўз далаларига киритишга мажбур бўлди.

Айни пайтда Apple ҳисобот берган АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясининг эътибори Ўзбекистондаги телекоммуникация бозоридаги адолатли олди-берди келишувларига тушган.

 

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг асосий вазифаси ўз маблағларини акциялар бозорига сармоя сифатида киритган инвесторлар манфаатини кўзлаб, бу сармояларни ширкатлар қандай бошқараётганини назорат қилиб туришдир.

Бу комиссия сармоядорлар манфаатини муҳофаза қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бозорининг адолатли, қонуний ва самарали фаолият юритишини таъминлашни ўзи учун муҳим деб билади.

Манба: Би-би-си ўзбек хизмати

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қишлоққа элтувчи йўллар қачон таъмирланади

Сиз тасвирларда кўриб турганингиз Қашқадарё вилояти Касби туман Қорахўжа қишлоғига элтувчи йўл. Ушбу йўлдан Касби туман амалдорлари бир марта ҳам ўтмаса керак, дея ўйланиб ...

Қозоғистонда 200га яқин кончи норозилик акциясини ўтказмоқда

Қарағанда вилоятидаги конда тунги сменада ишлаган 200га яқин кончи смена вақти туганидан сўнг 11 декабрь куни эрталаб юқорига чиқишни истамади. Норозилик акцияси ўтаётган ...

Қизилтепада бир уйда икки оила чорва моллари билан бирга яшамоқда

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида икки оила бир уйда чорва моллари билан бирга яшамоқда. Бу ҳақда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400