2014 йилда ўзбек божхоналарида 23 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларини аниқланган.
Ўтган йили Ўзбекистон божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 23 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати салкам 155 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинган.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2014 йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари 2013 йилга нисбатан 25,6 фоизга кўпайишига эришилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь Халқаро божхоначилар кунидир.