“Шифохонада мутлоқ антисанитария, дори-дармонлар йўқ ва ҳамширалар томирни топа олмади”

 

“Ҳурматли Озодлик, 27 апрель кечаси соат 12 да юрак хуружига учраб, оғир аҳволга тушган онамни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани шифохонасига олиб бордик. Тез ёрдам қабулхонасида бир ҳамшира уйқусираб ўтирарди. Юрак оғриғидан онам нафас олишга қийналарди, кўкариб кетганди, қалтирарди.

10-15 минутлар ўтиб Ҳусниддин исмли навбатчи шифокор келди. У ҳеч нима қилмади, ҳамшира бошқа бўлимдан танометр олиб келгандан кейингина онамнинг қон босимини ўлчади холос. Сизга мурожаат қилишим сабаби бу – кўнглимдан отилиб чиқаётган фарёд. Бу шифохонада мутлоқ антисанитария. Ҳатто шприц йўқ. Бизни қабул қилган врач тез ёрдам кўрсатиш учун уларга ҳеч қандай медикамент берилмаслигини айтди. У ўта оғир беморларга ёрдам бериш учун кўп ҳолларда шприц ва дори-дармонларни ўзлари сотиб олишларини айтди.

Алалоқибат улар беморлардан шприц ва қандайдир дори-дармонлар топишди. Навбатчи ҳамшира онамнинг қўлидаги томирни топа олмасди. Ёруғлик етишмас, хона қоронғу эди. Менинг акам телефон билан ёритиб турди. Юқори органларга шикоят қиламан деганимдан кейингина улар онамни қабулхона палатасига ўтказишди.Тунда аптекани топдим. Дори-дармонларни келтирдим. Ўшанда ҳам ҳамшира томирни топа олмади. Ростини айтсам, бизда бу ходимларга шикоятимиз йўқ. Бизнинг катта эътирозимиз шифхона бош врачига қаратилган. Дори-дармонлар қани? Билмайсизми?

Мен биламан: бош врачнинг жияни шифохона дорихонаси мудири экан. Мен бош врачни шифхонага келтиришни талаб қилганимда телефони ўчирилгани маълум бўлди. Биз ёрдам сўраб таниш терапевт врачнинг уйига боришга мажбур бўлдик. У биз билан келди ва дарҳол зарурий дориларни ёзиб берди. Дориларни тунда топиб келдик. Таниш врачимиз эрталабгача онам ёнида ўтирди. Ундан жуда миннатдормиз. Лекин бугун 27 апрель тунидаги қайдда навбатчи врач онамни терапевт брач билан бирга қабул қилиб олдик, деб ёзганини аниқладим.

Хуллас, Қўшработ шифохонасида коррупцион схема шаклланган, мутлақ антисанитария, медикаментлар йўқ, кардиолог йўқ, илк ёрдам йўқ. Мен президентимизнинг шахсан ўзига мурожаат қиламан.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сиз яқинда Самарқанд вилоятига келган эдингиз. Қўшрабод тумани халқи Сизни интиқиб кутди. Чунки бу туман раҳбарияти коррупция ботқоғига ботган. Мен шахсан ўзим кўрсатма беришга тайёрман. Қўшрабод туманида вазиятни яхшилаш учун шахсан ўзингиз зудлик билан ташриф буюришингиз зарур”.

 

http://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28467864.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“гўзал қийноқлардан қўрққани учун яширинган”

Тошкент шаҳридаги онасининг уйи томида Гўзал Тўхтахўжаева ҳибсга олинган. Онаси Азиза Аҳмедованинг Би-би-сига айтишича, 15 январь тонгида Учтепа туманидаги ҳовлисига Тошкент ...

Тошкент конвертацияни очиш масаласида халқаро валюта жамғармаси билан маслаҳат бошлади

  Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард Ўзбекистон расмий делегациясининг жорий ой бошида Халқаро валюта жамғармаси бош қароргоҳи Вашингтонда ...

Москвада меҳнат муҳожирлари учун махсус база

Россия Федерал миграция хизматининг Москвадаги бўлими меҳнат муҳожирларининг қонуний фаолиятини тартибга солувчи база ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400