“Давлат пул бермаса, биз ҳам пилла бермаймиз!”

 

“Жиззах вилояти Зафаробод туманида яна пилла муаммоси авжга чиқмоқда. Юборган суратда тайёр пилла акс этган. Лекин фермерларнинг пиллани йиғиб, планга топшириш нияти йўқ, чунки олдиндан атиги 130 минг сўм пул берилган. Қолганини кейин берамиз дейишган эди. Энди эса “пиллани топширинглар, кейин пулини тўлаймиз” деяпти.

Фермерлар эса “олдиндан пулини бермаса, пиллани бермаймиз, керак бўлса бошқа жойга сотамиз” деяпти. Мисол учун, бир коробка пилла қуртини олганман. Режа бўйича 70 кило пилла беришим керак. Менга эса килосига 9 минг сўмдан пул бериши керак. Пул бермаса, пилла бермаймиз. Керак бўлса, 70 кило нормасини ҳам бермаймиз.

Қишлоқ ва сув вазири Зойир Тоирович Жиззахга 400 та одамдан ташкил топган гуруҳни юборган. Улар бир ҳафтада Зафаробод, Дўстлик, Арнасой ва Зарбдорда бўлган. Шу 4 та туманда жами 118 та фермер томорқасини аниқлаган. Томорқада макка, пиёз ва буғдойи пишиб қолай деган фермерларнинг ерини оган. Энди 118 та фермер ери билан хўжалик судига оширилди. Жуда ҳам ачинарли ҳолат”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-pilla/28536133.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“агробанк” пилла режасини бажармаган фермерга пул бермаяпти

Чопиқчиларнинг бир кунлик меҳнат ҳақи 30-50 минг сўм (4-7 АҚШ доллари) эканлиги айтилади “Агробанк”нинг Жиззах вилояти Арнасой тумани филиали пилла режасини бажармаган¸ ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...

Бош прокуратура тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400