“Ерости йўлимизда энди жўжа сотишаяпти, ҳидига чидай олмайсиз”

 

“Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорининг олдида “Чорсу” меҳмонхонаси бор. Шунинг ёнида ерости йўли бор. Ҳамма уни туннел деб атайди. У ерда шунақа тартибсизликки, тасвирлаш қийин. Умуман қараб бўлмайди.

У ердан ўтиш ҳам жуда қийин. Йўлларда компютер қўйиб ўтиришади. Бу жой сасиб кетган. Чунки шундай кичкина жойда жўжа ҳам сотишади. У жўжанинг ҳидидан одамнинг мазаси ҳам қочади.

Шунақанги тўполон жойки у! Диск сотадиганлар мусиқасини баланд қилиб қўяди. Ҳамманинг жонига тегар экан бу нарсалар. Шу мусиқани дискга ёзадиган болаларнинг оғзи шунақанги шалоқки, оғзидан ади кириб бади чиқади. Қани маданият, қани фаросат?

Бу жойга ким қарайди? Ахир бу жойни одамлар қийналмасдан ўтиши учун қуришганку. Бу ердагилар эса хоҳлаганича жойни эгаллаб, одамларни ҳам ўтказмайди. Диск сотадиганларга эса, ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Жўжа сотишга нима бор экан? Мутлоқ антисанитария бу ерда. Ўтганизча шунча сўкиниш эшитасиз”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tunnel-bozor/28616524.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон 300 тонна олтин ва кумуш қазишни режалаштирмоқда

Президентнинг 23 июлдаги тегишли қарори билан 2020-2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури маъқулланди. Дастур доирасида фойдали ...

“намунавий уйнинг девори бир йилга ҳам бормай сочилиб кетди”

  "Мен сизларга Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзмоқдаман. Мен ҳам намунавий уйлар ҳақида бир оғиз гап айтмоқчи эдим. Сизларга жўнатаётган суратларда 2016 йилда ...

“сенат аъзосиманб деган ҳокимимиз бозорни ҳам балчиққа ботириб қўйди”

  "Мен Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳриданман. Шаҳримизда юзага келаётган қоидабузарликларни сизга айтиб берсам. Баъзи бир масалаларда ёрдам қилишларингизни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400