“Асака туманидаги Новкан МФЙга бугун сувоқавадан вакил, маҳалла оқсоқоли келиб, ҳаммани йиғди. Хуллас, оқсоқол “қаерга ёзиб, шикоят қилсаларинг ҳам, иложи йўқ экан, сув келмайди экан”, деб 110 нафар фуқарони исми-фамилиясини оқ қоғозга тушириб, қўл қўйдириб, “шикоятимиз йўқ”, деб ёздириб олди.
Туман ҳокими шунақа топшириқ берибди. Сувоқавадан келган вакилга мурожат қилишди. “Бизнинг идорада маблағ йўқ, хоҳласаларинг шу, хоҳлаган жойга мурожат қилларинг,” деб кетди.
Суҳбатни камераларга ёзиб олиб, юзаки маълумот тайёрлашди. Халқ ёнидан пул йиғиб, ўзларига хоҳлаган жойдан сув тортволиш керак экан. Давлат ташкилоти нимага ишлаяпти? Шу инсофданми?”
———————————————————————-
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-suv/28667770.html