Икки нафар ўзбекистонлик ноқонуний тарзда қадимий олтин тангаларни сотишга уринди

Ўзбекистон Марказий банкининг мутахассислари тангаларнинг 1898–1903 йилларга мансублигини аниқлади.

Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари қадимий буюмларни сотишга уринганларни қўлга олди, деб хабар берди Sputnik.

Махсус ишлар давомида, 10 рубль қийматидаги 32 та тангани 12,2 минг долларга сотиш вақтида Қўқон шаҳрида яшовчи 35 ёшли Бобир Норматов ва Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 34 ёшли Фарҳод Маҳмудов қўлга олинди. Тинтув давомида уларнинг ёнидан яна тўртта шундай танга топилди.

“Экспертиза ўтказиш учун тангалар Марказий банк қошидаги қимматбаҳо металлар бўйича Давлат экспертизаси агентлигига топширилди. Экспертиза натижаларига кўра, 40 та танга 900- пробали олтиндан ясалган. Уларнинг соф вазни 343,5 граммни ташкил қилади. Тангалар 1898–1903 йилларга мансублиги аниқланди”, – дейди агентлик экспертлари.

Қашқадарё вилоятининг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш ва жиноий даромадларни легаллаштириш департаменти ушбу факт бўйича жиноий иш очган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент ...

Энди қозоғистонда ўзбекистонлик баландликдан қулаб ҳалок бўлди

6 сентябрь куни Туркистон вилоятининг Сариағаш туманидаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси А.Б. баландликдан қулаб тушган ва вафот этган. Бу ҳақда ...

Мутаваккил бурхонов. нурли сиймолар (1991)

(ФИТРАТ ВА ЧЎЛПОН ҲАҚИДА ХОТИРАЛАР) БИРИНЧИ ҲИКОЯ Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ исонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400