Ижтимоий тармоқ: Нотариуслар фаолияти ҳақида бир оғиз ижобий фикр айтилмади

Эрталабдан телевизорда «Республикада нотариал тизим фаолияти, ютуқ ва камчиликлари» ҳақида кўрсатув берилди. Бирор киши: на залдагилар, на жойларда интервью олинган кишилар, на бу иш учун мутасадли ҳисобланган кўрсатувга таклиф қилинган соҳа мутахассислари нотариал тизим, нотариуслар ва уларнинг фаолияти ҳақида бир оғиз ижобий фикр айтолмадилар.

Муаллиф Холбиби Садинованинг “Фейсбук”даги саҳифасидан олинди

Субъективлик бўлмасин, бир киши интервьюда «Бугун сизлар келганларингиз учун бўлса керак, яхши ишлашаяпти» деб фикр билдирди. Шу соҳада менга таниш бўлган фактлар:

  • нотариал контораларнинг домлардаги 1-қаватда жойлашган квартираларда ёки жуда тор, тиғиз жойларда жойлашгани;
  •  навбатнинг жуда катталиги,катталиги навбат кутиш учун умуман жойларнинг йўқлиги ёки ўта камлиги (қабулхонадаги 4-5 та стул, ёки кўчадаги скамейка, ёки ўша ишхона олдидаги ўтирғичлар);
  • бир нечта нотариусга ҳужжатларни текшириб тайёрловчи битта котиба;
  • нотариуслар томонидан тартиб- қоидаларни бузиш- таниш-билишчилик қилиб навбатнинг бузилиши ва бунинг оқибатида келиб чиқадиган, баъзида муштлашиш ва соч юлишгача бориб етадиган жанжалларни келтириб чиқарилиши;
  •  муомала маданиятининг ўта пастлиги;
  •  кишиларнинг шахси ва вақтига виждонсизларча ҳурматсизлик;
  •  хизматлар прейскурантларинг йўқлиги;
  •  тўловларни тўлов квитанциясида кам қилиб кўрсатилиб, фуқаролардан ортиқча тўловлар олиниши;
  •  таниш-билишларга нотариал тасдиқланаётган молк мулкни атайлаб паст нархда баҳолатишга кўмаклашиш ва йўл йўриқлар кўрсатилиши;
  •  нотариусларнинг ҳар хил баҳоналар билан иш жойида бўлмаслиги, қабулни ўзлари хоҳлаган вақтда қилишлари (иш вақти 9.00 да бошланса, соат 10 дан ўтиб келиш, хонадонларга бориб келишнинг 3 соатга чўзилиб кетиши ёки нотариуснинг шахсий иши бўлса хонадонга кетяпмиз деб ишни барвақт тугатиши,тугатиши тушликларнинг чўзилиб кетиши)…

Келинг, ҳаммасини айтиб ўтирмайлик. Шундай катта бир тизим (яна халққа жуда ҳам керакли бўлган) ботқоққа ботиб кетиб ишлаяпти. Мутасаддиларнинг ўзлари, кўзлари қаерда?

Нотариуслар фаолиятини меъёрида ишлашини йўлга қўйиш учун наҳотки Президентимизнинг турткилари керак?

Атрофимизда бўлаётган ижобий ўзгаришларга қараб,қараб бугунги куннинг талабига қараб, улардан хулоса чиқариб, ишларни ташкил қилиш вақти келмадими ҳали? Ким шу тизим ҳақида бирор бир ижобий фикр айта олади?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Омск областида икки ўзбекистонлик оғир жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск областининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида ...

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...

Зойир мирзаев ўрнига отабек муродов бош вазир ўринбосари бўлди

Мажбурий меҳнат туфайли ишдан кетган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовга Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча юклатилди. Бу ҳақда Turon24  нашри хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400