Ўшда Бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Озодлик” радиосининг минтақадаги мухбири хабарига кўра, иштирокчилардан бири, ўзбек маданият маркази президенти Рашидхон Хўжаев Бабанов нутқини “иғво” деб атади, бошқа иштирокчилар эса тегишли идоралар бу факт бўйича чора кўришлари лозимлигини таъкидлашди.

28 сентябрь куни президентликка номзод Бабанов Ўш шаҳридаги Амир Темур микрорайонида сайловолди ташвиқоти доирасида чиқиш қилди. Ижтимоий тармоқлар сиёсатчининг нутқидан парчалар олиб тарқатишди. Айрим таҳлилчилар уни иғво ва миллатлараро нафрат уйғотиш сифатида таърифлашди.

Ўш шаҳар ИИБ матбуот котиби Замир Сидиқов Интернет фойдаланувчиларига мурожаат қилиб видеони тарқатишдан тийилиб туришга чақирди, уларнинг ўзлари ҳам “нафрат уйғотишга ҳисса қўшишлари мумкинлигидан” огоҳлантирди.

Номзоднинг штабида Ўмурбек Бабановнинг нутқи бошқача талқин қилинаётганидан «аччиқланганликларини» билдиришди. Тарқатилган хабарда таъкидланишича, номзоднинг вакиллари ҳуқуқ тартибот идораларига ариза беришади. «Бу видеони монтаж қилган ва тарқатган шахслар миллатлараро нафратни уйғотганлари учун жавобгарликка тортилиши керак», – дейилади штаб тарқатган баёнотда.

Ўмурбек Бабанов «Республика-Ата Журт» парламент фракцияси етакчиси ва президентликка 12 номзоддан биридир. Президент сайловлари 15 октябрга мўлжалланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таҳририят журналистининг маоши нимага ҳам етсин?

Бугунги кунда интернет сайтларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ойлик маоши камлиги ва бу оиласини боқишга етмаётганлиги ҳақида аниқ фактларга таянган ...

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирилиши керак бўлади

Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ...

Ўрта осиёда ўзбекистонликлар энг узоқ умр кўришади

Lancet журналида чоп этилган «Global Burden of Disease» тадқиқотида одамлар ўтган асрнинг ўрталарига нисбатан умр давомийлиги 22 ёшга ошгани маълум қилинди, деб ёзади«Дарё». ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400