Н.М.Рауфхон: Лотинчани мукаммалаштириш, бу сафар шошмайлик

Лотинча ўзбек ёзувини мукаммаллаштиришга ҳаракат бўлаётганини ўқиб қолдим. Яхши гап. Жудаям керак. Лекин энди бу сафар шошмайлик, барча таклиф-мулоҳазани ҳисобга олайлик. Айниқса, кекса тилшунос олим ва зиёлиларнинг маслаҳатларига қулоқ солайлик. Олдинги хато такрорланмасин.

Ҳозирча менинг таклифларим:

Муаллиф: Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

 

1. Лойиҳада ёзувимиз иложи борича туркий халқлар ёзувига яқинлаштирилаётгани сезилди. Яхши ҳаракат. Лекин бу ҳали етарли эмас. Қўшни халқлар ҳамда озарбойжон ва турк ёзувлари билан ҳам янада бирхиллаштириш йўлида давом этиш лозим.

Яъни, туркийлар бир-биримизнинг матнларимизни қийналмай, тушуниб ўқийдиган бўлайлик. Ҳозир бунга тарихий имконият яралиб турганида фойдаланиб қолайлик.

2. Ҳарф танлашда тилимиздаги сингармонизм ҳодисаси ҳисобга олинсин. Бошқа туркий ёзувларда бу нарса ифодасини топган. Бизнинг тилимизда ҳам барибир сингармонизм бор.

3. Кирилда ва олдинги лотинча ўзбек ёзувида ҳисобга олинмаган (масалан, “аждар” сўзидаги “ж”, уч-тўрт товуш билан ўқиладиган, лекин бир ҳарфда ёзилиб келинаётган “ўт” ва “ўлмоқ” сўзларидаги “ў” каби) товушларимизга албатта алоҳида ҳарф белгиланиши керак. Жуда кўп саводсизлик ва тушунмовчилик (айниқса, мумтоз матнларни ўқишда) ўша товушларга ҳарф берилмаганидан кейин юзага келган.

4. Ўрис сўзлари билан кириб келган “ц” товушига алоҳида ҳарф берилса, хато бўлади. “ц” учрайдиган сўз ўзбекчага ўрнашган бўлса, бу товушни ўзбекча талаффузга мослаб-ўзлаштириб олса бўлади. Тилимизга ёт товуш ва ҳарфни айнан олиш тил мустақиллигини бузади.

5. Жарангли “ж” товушимизни туркча каби “с” ҳарфи билан ифодалаган маъқул. Илк лотинча-ўзбекча ёзувимизда шундай эди.

6. “нг” товушини албатта битта ҳарф билан ифодалаш керак. Кирилдаги каби иккита ҳарф олинса, буюк хато бўлади. Масалан, “кўнгил” сўзида бешта товуш бор, лекин одамлар “н” билан “г”ни ажратиб, бу сўзни “кўн-гил” деб айтадиган ва шундай бўғин кўчирадиган бўлди…

Яна бошқа таклиф эсимга келса, ёзарман.

Қани эди шу ҳайъат орасида мен ҳам бўлсам…

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йўловчилар учун коронавирусга тест топшириш нархи маълум қилинди

Поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаганларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус ...

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...

Дунё шодликлари йиғилса бутун,  дўстлар дийдоридан бўлолмас устун

        “Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари” тадбири юзасидан мулоҳазалар 1998 йилнинг ноябрь ойи кунлари эди. Мен пойтахтдан  Қашқадарёга ота-онамни кўриш учун борган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400