Соипов судда тавба қилмаслигини айтиб, палатасига ИШИДнинг байроғи илиб қўйилишини сўради

Соипов судда тавба қилмаслигини айтиб, палатасига ИШИДнинг байроғи илиб қўйилишини сўради

Нью-Йорк суди Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқароси Сайфулла Соиповга терроризм ва террор ташкилотларига пул билан ёрдам бериш айбини қўйди: у машинаси билан 8 кишини босиб ўлдирди ва яна 12 кишига жароҳат етказди.

Соипов судда баёнот бериб, тавба қилмаслигини ва “янада кўпроқ” одамларни ўлдириш ниятида эканлигини айтди.

Нью-Йоркдаги террор ҳодисаси 31 октябрь куни юз берди. Судда ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси ҳужум учун санани атайлаб танлаганини айтди: Хэллоуин байрамини нишонлаш учун шаҳар кўчалари одамлар билан тўла бўлади.

Унинг таъкидлашича, ўзининг бу ишига “бир йилга яқин”, тайёргарлик кўрган, бевосита тайёргарликка эса икки ой вақт сарфлаган. У қилмишидан пушаймон эмаслигини ва тавба қилмаслигини айтди. Балки: унинг сўзларига қараганда яна кўпроқ одамларни машинаси билан босиб кетишни ва Бруклин кўпригига қадар боришни режалаштирган, аммо тасодифан автобусга бориб урилган.

Судда Соипов ногиронлар аравачасида пайдо бўлди ва операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида баёнот берди. У ўзига ўзи гувоҳлик бериш хуқуқидан воз кечди ва очиқдан очиқ ўзининг ҳатти-ҳаракатларини ИШИД ҳақида видео кўрганидан сўнг илҳомланиб амалга оширганини айтди. У юк машинасини 22 октябрь куни ижарага олган ва шу машинада кўчалардаги вазиятни ўрганган ва Хэллоуин байрамига ҳужум қилиш режасини ишлаб чиққан.

У шифохонадаги палатасига ИШИД байроғини осиб қўйишларини сўради.

Соиповга қотилик ва бир неча кишини ўлдиришга интилишдан ташқари, полиция унга нисбатан террор ташкилотларини моддий қўллаб-қувватлаш айбини ҳам қўйди, унинг бу ташкилотларга пул ўтказиб тургани айтилмоқда.

Тошкентлик Соипов Америкага 2010 йилда гринкарт лотереясини ютиб олганидан сўнг келган. Ўшанда у 21 ёшда эди. У аввалига Флоридада, сўнг Огайо ва кейинги йилларда Нью-Жерси штатининг Паттерсон шаҳрида истиқомат қилган. АҚШдаги танишлари уни молиявий муамммолари бўлган тажжавузкор ўсмир эканини айтишар экан, радикал исломий дунёқарашда бўлмаганини таъкидлашмоқда.

Тошкентда Соиповлар оиласи ўзига тўқ бўлгани ва диний оила бўлмагани айтилади. АҚШга боришидан аввал йигитча молия институтини тамомлаган ва Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида бухгалтер бўлиб ишлаган

Таҳминларга кўра, Соипов АҚШга келгач, “жиҳодчи”лар ғоялари билан таниша бошлаган.

Бундан аввал Федерал Тергов бюроси террор ҳодисаси билан боғлиқ яна бир Ўзбекистон фуқароси – 34 ёшли Муҳаммадзоир Қодиров қидирилаётганини маълум қилган эди. Кеча идора вакиллари у топилганини тасдиқлашди. Аммо у ҳақда қўшимча маълумлотларни беришдан воз кечишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...

Ҳоким тадбиркордан қурбонликка қўй ундириб, президент номидан камбағалга бераяпти

3 hours ago Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими тадбиркорлар ва чорвачилик билан шуғулланадиган фермерларни бирма-бир суҳбатга ...

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400