Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, жабрланганлардан бири Расанбек Бекмурзаев шаҳар шифохонасига етказилган.

Рўзадорларнинг қийноққа солинганига эътироз билдирган юзлаб маҳбуслар очлик эълон қилиб, ўзларининг қон томирларини кесиб юборишган.

Ҳуқуқ фаолларининг айтишича, жарбланганларнинг аксарияти чеченлар ва ингушлардир. Тинтув давомида қамоқхона ходимлари диний китоблар ва жойнамозларини мусодара қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Федерал Жазони ижро этиш хизматини, терговчилар ва Ульяновск вилояти прокурорини воқеани тергов қилишга, маҳбусларни қийноққа солган ва шафқатсиз муомала қилганларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олий суд 8 мамлакат фуқароларини ақшга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини ...

Қирғизистонда қуръон байрами нишонланади

Бугун, 11-май куни Бишкек шаҳрида Қуръон байрами нишонланишини Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси маълум қилди. Идора матбуот хизматининг хабарига кўра, «Қуръондан ...

Украинада православларнинг пасха байрами нишонланмоқда

Украинанинг пойтахти Киев ва бир қатор ҳудудларда, православларнинг Пасха байрами нишонланмоқда. Бир кун аввал президент Владимир Зеленский Киевдаги София соборидан ...