2017 йилда жаҳонда 262 журналист таъқиб қилинди

2017 йилда журналистлар рекорд даражада – 262 киши жиноий таъқибга учради, дея баёнот берди Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси (CJP). Ташкилот маълумотларига кўра, таъқибларнинг кўпчилиги журналистларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ.

Биринчи навбатда сиёсий ҳодисаларни ёритаётган журналистлар таъқибга олинган.

Ўзининг касбий фаолияти учун беш нафар журналист Россияда, бир нафар Украинада, икки нафари Қозоғистонда, тўрт нафари Ўзбекистонда, 10 нафари Озарбайжонда ва бир нафари Қирғизистонда қамоқда ўтирибди. Панжара ортидаги журналистларнинг энг кўпи – Туркияда, бу мамлакатда 73 нафар журналист қамоқда экани маълум қилинди.

Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан энг кўп журналист – 10 киши Озарбайжонда ҳибсга олинган. Қирғизистонда журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ҳамон панжара ортида қолмоқда. 2017 йил бошларида суд уни умрбод қамоқ муддатиини ўз кучида қолдирди. У 2010 йилда Қирғизистон жанубида юз берган миллатлараро тўқнашув вақтида милиция ходимини ўлдириш ва миллатлараро нафрат уйғотишда айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Асқаровнинг ўзи бу иш сиёсийлаштирилганини айтади, бу фикрга БМТ ва халқаро ташкилотлар, жумладан Human Rights Watch қўшилади: уларнинг ҳаммаси ҳукуматдан Асқаров озод этилишини талаб қилади.

Қозоғистонда Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Сейтқази Матаев ва унинг ўғли Асет ҳибсга олинган: улар давлат маблағларни ўзлаштиришда айбланди. 2017 йилнинг декабрида ота- Матаев озодликка чиқди.

Туркманистонда 2015 йилда “Озодлик” радиоси билан ҳамкорлик қилган журналист Сапармаммет Непескулиев ҳибсга олинди ва тақиқланган дори маҳсулотларини сақлашда айбдор деб топилиб уч йил муддага озодликдан маҳрум қилинди. Унинг тақдири ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. Ўзбекистонда журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари Бобомурод Абдулаев, Дилмурод Саид, Ҳаётхон Насриддинов ва Юсуф Рўзимуродовлар қамоқда ўтирибди.

Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси Россияда “Новая газета”нинг штатсиз мухбири ўзбекистонлик Али Феруз ва жосусликда айбланаётган украиналик журналист Роман Сущенко таъқиб остида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“россияга қарши санкциялар барча томонлар учун зарарли”

Си Цзиньпин Франция президенти Эммануель Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольс билан видеосаммит ўтказди. Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россияга қарши санкциялар барча томонлар ...

Оқтўбеда ўзбекистон фуқаролари ёниб кетган автобусни бошқарган ҳайдовчининг даҳшатли кўрсатмалари

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Оқтўбе вилоятида ёниб кетган ва 52 нафар ўзбекистонликлар умрига зомин бўлган автобус ҳайдовчиси рўй берган воқеанинг аниқ-таниғини гапириб ...

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400