Остонада Сурия бўйича музокараларнинг янги раунди бошланди

Остонада 21 декабрь куни Сурия бўйича тинчлик музокараларининг саккизинчи раунди бошланди. Музокаралар ташаббускорлари Россия, Эрон ва Туркиядир. Учрашувларнинг асосий қисми 22 декабрнинг иккинчи ярмига белгиланган. Куннинг иккинчи ярмида ялпи мажлис бўлади.

Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Ануар Жайнақовнинг маълум қилишича, 21 декабрь куни икки томонлама ва кўп томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Аммо у бу учрашувлар тафсилотларини ойдинлаштирмади.

Россия, Туркия ва Эрон Остонадаги музокараларда Суриядаги ўт очишларни тўҳтатиш масаласида кафил сифатида чиқмоқда. Остонадаги музокаралар БМТ шофелигида Женевада ўтаётган сурияликлараро музокаралардан айри ҳолда ўтмоқда. Қозоғистон ТИВ хабарига кўра, Остонадаги учрашувда кафил-мамлакатлар, Сурия ҳукумати ва Сурия муҳолифати, БМТ, кузатувчи мамлакатлар — АҚШ ва Иордания делегациялари иштирок этмоқда. Кун тартибида ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш, хавфсизлик ҳудудлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бор.

Қозоғистон ТИВ учрашувда ҳибсга олинганларни озод қилиш, вафот этганларни жасадини топшириш ва бедарак йўқолганларни қидириш бўйича ишчи гуруҳи тўғрисидаги қоидалар муҳокама қилиниши кутилаётганини маълум қилган эди. Остонада30-31 октябрь куни бўлиб ўтган музокораларнинг еттинчи раундида томонлар ҳибсдагиларни алмаштириш ва ҳалок бўлганларнинг жасадини топшириш масаласида ўзаро консенсусга эришмаган эди.

Давом этаётган музокараларнинг кун тартибида Сурияни миналардан тозалаш бўйича қўшма баёнот тасдиқланиши ҳам бор. Сурияда 2011 йилда бошланган уруш мобайнида 300 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлиб, миллионлаб кишилар ўз уйларни ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Россия ва Эрон Суриядаги олти йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида президент Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлайди. Туркия ва Қўшма Штатлар эса турли исёнкорлар гуруҳларини қувватламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? ёлғон статистикадан ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг ...

Украинада православларнинг пасха байрами нишонланмоқда

Украинанинг пойтахти Киев ва бир қатор ҳудудларда, православларнинг Пасха байрами нишонланмоқда. Бир кун аввал президент Владимир Зеленский Киевдаги София соборидан ...

Медведев финляндия ва швеция натога қўшилса, оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, “Болтиқбўйининг ядро қуролидан холи ҳудуд деган мақоми тўғрисидаги гап бўлиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400