Туркия бесоқолбоз тожикни юртига депортация қилди

Туркия ҳукумати Истанбулдаги кўнгилочар марказлардан бирида ишлаган бесоқолбоз тожикни ўз юртига жўнатиб юборди. Депортация тўғрисидаги қарор ёш йигитнинг қонида ОИВ инфекцияси аниқланганидан сўнг қабул қилинди.

Тожикистонга жўнатиб юборилган гей – ўзини Фотех деб таништирган йигит – етти йил аввал пул топиш мақсадида Россияга кетган эди. «Уч йил муқаддам дўстларим менга Истанбулдаги кўнгилочар марказларидан биридан иш топишди. Мен официант ва раққос бўлиб ишладим, шунингдек қизларга рақсдан дарс бердим», – дейди Фотех.

Унинг сўзларига қараганда, ОИВни қачон ва қандай қилиб юқтириб олганини эслай олмайди. «Сўнгги вақтларда Туркияда мен ўзимни ноқулай сезаяпман. Депортациядан сўнг шифокорларга кўриниб, даволанаман», – дейди бесоқол.

ОИВга чалинганларга кўмак берувчи хайрия ташкилотининг ходими Акбар Ҳомидовнинг айтишича, депортациядан сўнг Фотех депрессияни бошдан кечирди, тушкунликка тушиб қолгани боис кўп ича бошлади. «У бошқалар билан жинсий алоқа қилиб, бошқаларга ҳам юқтириши масаласида хатар пайдо бўлди. Биз уни шифокорга олиб бордик ва ҳозир даволаниш қандай бораётганини қатъий кузатиб бормоқдамиз», – дейди Ҳомидов.

Яқинда Тожикистон ИИВ ва Бош прокуратураси 370 га яқин бесоқолбоз ва лесбиянкаларнинг рўйхатини тузди – уларнинг ҳаммаси Тожикистон ИИВ томонидан “Аҳлоқ” ва “Тозалаш” шартли номи остида ўтказилган амалиётлар вақтида фош қилинган эди. “Қонуният” журналининг ёзишича рўйхатда 319 эркак бесоқолбоз ва48 нафар аёл-лесбиянка бор. “Уларнинг жинсий камчиликка мансублиги исботланди ва уларнинг ҳаммаси тезкор ҳисобга олинди ”, – дея ёзди ТР Бош прокуратурасининг нашри.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саждадан қутилишми ёки айтмасдан илож йўқми?

22 декабрда Республика Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон  Хотин-қизлар кўмитасининг  ҳисобот-сайлов конференциясида юртдошларимизнинг   "Ишлаш учун бошка давлатга кетиши  ...

Вақтинчалик пропискаси тугаганлар бошини қаерга урсин?

(more…)

Келин-куёвлар тўйига етим ва ногирон болаларни таклиф қилди

Бу воқеа Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлди. Жалолободлик 21 ёшли Раҳматулло Сайдахматов никоҳ тўйини бошқалардан ўзгача тарзда ўтказди. У тўйига шаҳардаги «Ак жол» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400