Назарбоевнинг йил боши мурожаати ҳақида

Бугун 2018 йилнинг 9 январь куни соат 19:00 да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар йилгидек, йил бошида қозоқ халқига  қисқача «мурожаат»ини йўллади.

Мурожаатга кўра:  Қозоғистон ҳозиргача дунёдаги турли синовлардан ўтиб, шиддатли ўсиш йӯлига ўтди.

Юртимизнинг 2050 йилга режалаштирилган узоқ муддатли тараққиёт стратегияси ўз мақсадларини амалга оширди. 100 та дадил қадам миллий режамиз асосида биз ислоҳотларни ижро этиб келамиз. Индустрлаштириш соҳасини ривожлантириш мақсадида бирқатор ишлар амалга оширилмоқда. Биз Конститутциявий ислоҳотни амалга ошириб мамлакатнинг учинчи «қайта юксалишини» амалда йўлга қўйдик.

Ҳозирда «онгли» қайта юксалиш йўналиши бўйича мураккаб ишлар олиб борилмоқда, – дея президент сўзини давом этди.

Эрталабдан Юртбошининг халққа мурожаат қилиши маълум қилгангач, бу хабар бутун Қозоғистон Республикасини қамраб олди. Аммо президент халқ кутган гапларни айтмади. Буни таниқли қозоғистонлик сиёсатчи Дўсим Сатбоевнинг фикридан билиб олиш қийин эмас.

Сиёсатчининг айтишича, «Қозоғистонда ҳукумат алмашинишига тайёргарликларнинг бошланганига бир неча йил бўлди. Ислом Каримовнинг вафоти бу ҳолатни янада тезлаштириб юборди.

Айни пайтда буткул қозоғистонликларни Назарбоев ўзининг ўрнига кимни қолдиради деган савол қийнамоқда. Лекин Назарбоев ҳукуматдан кетса ҳам, четдан бошқарувга аралашиб туради. Янги келадиган президент заиф ўйинчи бўлиши мумкин.

Иманғали Тосмағамбетов тўғрисида айтар бўлсам, у киши халқ орасида ҳурматли инсон. Лекин унинг дўсти билан бирга душманлари ҳам етарли. Ундан ташқари агар жузлик факторга суянадиган бўлсак, у Кичик жуздан бўлганлиги сабабли уни Улуғ жуз ва Ўрта жуз вакиллари қӯллаб- қувватлаши айни муддо» – дея ўз фикрини айтган.

Менимча, сиёсатчининг бундай фикрга келишига «The Economist» журналининг 2018 йилда ўз лавозимидан кетадиган президентлар рӯйхатига Нурсултон Назарбоевни ҳам қўшганлиги сабаб бўлса керак. Аммо президент ўз нутқида ўз ўрни бундоқ турсин келгуси президент ҳақида ҳам ҳеч нарса демади ва Қозоғистон халқининг ҳамма ўйлаганлари пучга чиқди.

Шахсан менга Назарбоевнинг шундай ҳар йили қозоқ халқига ўз Мурожаатини йӯллаши ёқади. Кейин йилига бир маротаба журналистлар билан учрашади. Уларнинг ҳар хил саволларига жавоб беради. Бизда эса ўтган йилда президент Халқаро Прессклубда иштирок этиши кутилганди, аммо негадир Мирзиеёв ўз шаштидан қайтди. Бунинг сабаби нимадалиги ҳалиям аниқ эмас. Бу ҳақида ўйлаб ўймга ета олмадим.

Энди 2018 йилда Прессклубда қатнашар. Лекин Туркиянинг Derin Economi  иқтисодий нашри Шавкат Мирзиеёвни мамлакатда  ӯзгариш олиб келадиган бошқарувчилар ўнлигига киритишибди. Демак, мамлакатда ўзгаришлар рўй бераётгани четдан қараганда аён бўлаётган эканда?! Жуда катта ўзгаришлар ҳали рўй берганича йўғу лекин ўша эски йўлдан бирозгина янги йўлга чиқаётганлигимиз сезиляпти. Ишқилиб янги йўлда ҳеч қандай муаммоларга дуч келмасак деган умиддаман.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда википедия жазоланиши мумкин

Тожикистон ҳукумати қошидаги тил ва иборалар бўйича қўмита Википедиянинг тожик бўлимини мақолаларда грамматик хатоларга йўл қўймаслик лозимлигидан огоҳлантирди. Қўмита ...

Ўзбекситон президенти семиз ички ишлар ходимларига уч ой вақт берди ориқламаса ишдан кетади

Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум ...

Душанбе самарқандда тожик тилли мактаб қуради

Тожикистон ҳукумати Самарқандда 640 нафар ўқувчига мўлжалланган тожик тилли мактаб қуради. Бу борадаги Битим Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан шу йилнинг март ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400