Фарғона вилоят ҳокими Ақтўбе қурбонлари оилаларига кўрсатилган ёрдамни миннат қилди

“Эшитиб қўйинглар, тошлоқликлар! Яна бечора вилоятликлар 80 миллион сўм ҳомийлик қилишга мажбур бўлди. Ҳар бири учун 5 миллион сўмдан. Буни таъна қилиш учун гапираётганим йўқ”, деди Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев.

Мақола ozodlik.org сайтидан олинди

Ҳокимнинг бу баёноти у Ақтўбе фожиасидан сўнг ўтказган селектор йиғилишида янграгани ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган аудиоёзувда акс этган.

Йиғилишда вилоят ҳокими Тошлоқ туман аҳолисиниФарғона вилоятини республикада шарманда қилишда айблаган. Ҳоким ўз айбловларини қўпол сўзлар билан ифодалаб, тошлоқликларни Ҳаж зиёратига боришдан маҳрум қилган.

Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонликнинг 16 нафари Тошлоқ туманидан эди.

Ҳоким тошлоқликларнинг 2005 йилда митинг қилганини ҳам эслаб ўтган.

“Митинг қилган ҳам шулар бўлади, 2005 йилда ички ишлар ходимларини тош отиб қувлаганлар шу ҳаромилар эди. Қаралмаса, шунақа бўлади”, дейди ҳоким.

“20 ёшар, 22 ёшар, уйланмаган йигитлар кетаверадими? Ота-онаси нима деяпти, карахтми улар? Энди бечора участка нозири айбдор қилинади. Маҳалладагилар турибди тишини ковлаб”, деган Шуҳрат Ғаниев.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин? 

Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан ўз фикрини билдирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Ростини айтганда, ...

Қирғизистон қозоғистондан ун сотиб олишни таъқиқлади

Қирғизистонда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган тўйинмаган унни ташиш ва ундан фойдаланиш таъқиқланди, дея хабар беради Хабар24.kz. (more…)

Тўйдан олдин чалинган ноғора. ўзбекистондаги тўйлар машмашаси

Мана бир йилдан бери Ўзбекистонда тўй мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда. Энди тақдирини туташтирмоқчи бўлган ёшлар устидан давлат органлари, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва ...