Бош прокуратура:Ўзбекистонда диндорларнинг «қора» рўйхати энди йўқ

Бош прокуратура халқ орасида авваллари “қора рўйхат” дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда Turon24 хабар берди.

Фото: Turon24

“Ўзбекистонда диний экстремизм йўлига кирганлар (гумонланаётганлар – T24 изоҳи) рўйхати йўқ. Яқинда қабул қилинган “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонун ҳам террорчилик ва экстремизмга қарши кураш усуллари ўзгараётганидан, урғу профилактикага берилаётганига далолатдир”, деган Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев 19 декабрь кунги халқаро пресс-клубда.

Бу маълумот “РИА Новости” журналисти Дмитрий Пивоваровнинг тақиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар рўйхатида неча киши қолгани ҳақидаги саволига жавобан берилган.

Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар, мойиллик кўрсатганлар ёки адашиб қўшилиб қолган кишиларнинг рўйхатини олиб бориш амалиётига 2017 йилда барҳам берилган эди. Шу йили президент Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасида имом хатиблар билан учрашуви чоғида “диний-экстремистик оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари рўйхатдан ўчирилгани, уларнинг “нормал ҳаётга” қайтганини айтган.

“Диний оқимда турганлардан 16 мингини яна бир марта улар билан суҳбатлашиб, ҳаётини билиб, бу рўйхатдан чиқардик. Лекин уларни ташлаб қўйиш нотўғри бўлади. Энди шу 16 минг одамни тарбия қилишимиз, жамиятимизга киргизишимиз керак”, деб таъкидлаган Мирзиёев имомлар билан учрашувда.

7 декабрь куни Конституция куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда президент Шавкат Мирзиёев жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилганини айтган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда «йақин инкар» оқимининг эҳтимолий етакчиси ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси тарқатган хабарга қараганда, «Йақин инкар» оқимининг эҳтимолий етакчиси деб айтилаётган 47 ёшли фуқаро ҳибсга олинди. ...

Адашиб ташланган пул

Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим ...

«milliy» телеканалида диний-тарихий мавзудаги иккита телесериал намойиш этилмайдиган бўлди

Муборак Рамазон ойида «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериалларининг  такрорий намойишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400