Ӯзбекистон Financial Times нигоҳида

Яқинда Британиянинг Financial Times нашри «бир пайтлар репрессиявий Ўзбекистон Каримов давридан кейин ошкоралик даврига қадам қӯйди», деган мақола чоп этганди.

Мақолада Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев олиб борётган сиёсат мақталади.

Freedom House ташкилоти сиёсий ҳуқуқ, фуқаролар эркинлиги бӯйича Шимолий Кореяга тенглаштирилган Ӯзбекистонда хақиқатанан сезиларли даражада ӯзгаришлар кўзга тушмоқда, деб ёзади.

Financial Times газетаси “13 йил мобайнида бош вазир лавозимида ишлаган Мирзиёев ҳам гапчи эски тузумнинг бир парчаси бӯлса-да, аммо сал кам чорак аср Ўзбекистоннинг махфий хизмати бошлиғи бўлган Рустам Иноятовни лавозимидан олиб ташлаши мамлакатда “ошкоралик” жараёнини бошлашга қаратилган мардонавор қадам бўлди” –дейди.

Мақола муаллифининг фикрича, «Мирзиёевнинг бу ҳаракати, бу каби ўзгаришлар ҳозирча сиёсий эмас, кўпинча иқтисодий ӯзгаришлардир.  Шунинг учун унинг сиёсий муҳитни либераллаштиришга қаратилган позицияси ҳалигача аниқ эмас», дейди.

Инглиз нашрида келтирилган яна бир фактни тан олмай иложи йўқ. Газетада ёзилишича, «Мирзиёев бундай ислоҳотларни  «мамлакат ичида ва чет элларда радикаллашиш хавфини камайтириш» мақсадида олиб бормоқда. Шунингдек, «иқтисодий кӯрсаткичи қисман олдинда бўлган Қозоғистонга ва совет давридан бери лавозимини сақлаб келаётган Назарбоевнинг сиёсий позициясига нисбатан ҳаваси устунлиги» сабабдир.

Бутунжаҳон банкининг таъкидлашича, аҳолиси сони 18 миллиондан ошмаса ҳам иқтисодиёти бир қанча либерал бозор шаклига эга Қозоғистон 25 йил мобайнида, яъни 2016 йилга қадар 152 миллиард доллар инвестиция киритишга эришган. Шу давр мабойнида  Ўзбекистоннинг инвестицияси 9,6 миллиард долларга етган.

Бир неча асрлар давомида иқтисодиётнинг ҳар хил йўли билан танишиб ва тажрибада қўллаб кўрган оқ танлиларнинг бундай топқир ва зукко фактларига ажабланишнинг ўзи нотўғри бўларди менимча. Чунки бизга улар билан бир қаторда туриш учун бир неча ӯн йиллар керак. Яқин 10 йил ичида уларнинг даражасига чиқа олмаслигимиз аниқ. Негаки, 25 йил давомида мамлакатга 152 миллиард доллар инвестиция кирита олган Қозоғистоннинг ўзи иқтисодиёти такомиллашган дунёдаги 30 давлат қаторига киришга интилаётганига 10 йилдан ошиб қолган, бунга эришиш учун қанчадан- қанча миллиард долларларни сарфлаган бӯлса-да, лекин ҳали улар қаторидан жой олишга эриша олмади. Гап шундаки, улар шу вақт ичида тажриба қила олдилар. Қай йўл билан юриш тактикасига эга бўлганликлари уларнинг ютуғидир.

Бизга келадиган бўлсак, бизнинг кӯкрагимизга энди шамол тегмоқда. Буёғига ўзингиз хулоса қилаверинг…

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (829-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди. ...

Ишсизлик муаммоси ҳал этилганда эди

Бундан беш йил бурун Бойсун туманидан Россияга иш излаб кетган Дилдора Москва шаҳрига бориб ҳамқишлоқларининг ёрдамида ошхоналардан бирига ишга жойлашди. Унча-мунча пул ...

Пул йиғишда йўл қўйиладиган 5 хато

1. «Ортганини йиғаман». Ҳеч қачон қанча орттиришингизни билмайсиз, балки умуман орттиролмассиз ҳам. Демак, сиз пул йиғишга ҳаракат қилмаяпсиз. Агар ҳар гал маошнинг маълум ...