Россия Ўзбекистонга экзотик меваларни етказиб беришни режалаштирмоқда

Меваларни экспорт-импорт операцияларни амалга оширишга ихтисослаштирилган Россия улгуржи савдо компанияси “АйБаРус” Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ҳозирги кунда “АйБаРус” ва яна 4 та Россия компаниялари Тошкентга келишган. Улар WorldFood Uzbekistan кўргазмасида Россия экспозициясини таништиришмоқда. Стенд ташкилотчиси Россиянинг халқаро иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони ривожлантириш Кенгаши бўлди.

“Россия стендида 5 та компания ҳавола этилган. Улар ёғ-мой, соус, кетчуп, тез пишадиган озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек мева ва савзавотларни экспорт-импорт операциялари билан шуғулланишади. Россиянинг жамоавий стенди илк бор бундай кўргазмада иштирок этмоқда”, — деб жавоб берди Sputnik мухбирига кенгаш вакили Елизавета Литвин.

Унинг сўзларига кўра, 3 кунлик кўргазмада ўзбек шериклар билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. “АйБаРус” компанияси Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотларни харид қилиш, шунингдек Таиланддан Ўзбекистонга экзотик мевалар — манго, авокадо, киви ва бошқа меваларни етказиш масаласини муҳокама қилишни режалаштирган.

“Ҳар бир компания қизиқ маҳсулотларни таклиф қилмоқда, аминманки, кўргазма якуни бўйича шартномалар имзоланади. Биз ўз томонимиздан Ўзбекистон билан ишларни жадаллаштирмоқчимиз. Чунки бу бозорда Россия компанияларда катта қизиқиш борлигини кўрмоқдамиз. Ҳозир шу йилда бир неча бизнес-миссияларни ташкил қилишни кўриб чиқмоқдамиз. Улар ичида нафақат Россия компанияларига, балки хорижий компанияларга ҳам кўзда тутилган”, — деди Елизавета Литвин.

Умуман, суҳбатдошнинг фикрича, бугунги кунда кенгаш Ўзбекистон билан ҳамкорликни қилиш бўйича барча имкониятларни кўриб чиқмоқда. Режаларда, масалан, республикада тиббиёт кўргазмасига Россия компанияларини олиб келиш, тармоқ вазирлик ва идоралар алоқаларни яхшилаш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил кўргазмада 26 давлатдан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этишмоқда. Улар ичида Австрия, Беларус, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Голландия, БАА, Корея, Россия, Словакия, Словения, АҚШ, Туркия, Украина, Франция ва бошқалар.

Киров вилояти экспортни қўллаб-қувватлаш маркази, Олтой экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштириш маркази, Смоленск ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ҳамда Беларус корхоналари коллектив стенди биринчи марта намойиш этилди.

Манба: sputniknews-uz.com 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Apple iphone учун ўзбекистондан олтин сотиб олган

     Apple компанияси Ўзбекистондан олтин сотиб олди. Уни ўзининг мобил қурилмалари ва компьютерлари учун ишлатмоқчи.  Apple’нинг АҚШ қимматбаҳо қоғозлари ва биржалари ...

Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига ...

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400