Олимлар эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи ўнта сабабни аниқлашди

Олимлар эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи ўнта сабабни аниқлашди

Вашингтондаги Саломатликни ўрганиш ва баҳолаш институти (АҚШ) олимлари 25 йил давомида тадқиқот ўтказиб, эркакларнинг барвақтроқ ҳаётдан кўз юмиши сабабларига ойдинлик киритишди. Мутахассислар кузатувлар жараёнида эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи 79 та омилни ҳисоблаб чиқишди. Изланишлар жараёнида улар орасидан эркаклар учун ҳалокатга элтувчи ўнта асосий сабаби саралаб олинди.

Тадқиқотлар 1990 йилдан 2013 йилга қадар ўтказилгандан сўнг маълумотларни қайта ишлаш босқичи иш бошлади. Дунёнинг 188та мамлакатидан тўпланган маълумотлар таҳлили мазкур ҳолат бўйича аниқроқ ва объективроқ манзарани ҳосил қилди.

Артериал қон босимининг ортиши эркакларнинг барвақт ҳаётдан кўз юмишига энг асосий таъсир кўрсатувчи омил сифатида баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, гипертония ҳам эркаклар, ҳам аёллар саломатлиги учун оғир оқибатларни келтириб чиқариши маълум бўлди.

Эркакларнинг бошқаларга нисбатан камроқ умр кечиришига олиб келувчи кейинги муҳим омил эса чекиш ва у келтириб чиқарган оқибатлар экани маълум бўлди. Семизлик эса эрта ўлим ҳолатларини келтириб чиқарувчи учинчи омил сифатида қайд этилди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринда қандли диабет ҳамда таркибида туз миқдори кўп бўлган маҳсулотлар истеъмоли ўрин эгаллаган. Алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида барвақт ўлим кузатилиши олтинчи бўлиб тилга олинган.

Рейтингнинг еттинчи поғонасидан етарли миқдорда витамин ва минераллар мавжуд бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқувчи омил жой олган. Саккизинчи ва тўққизинчи бўлиб эса экологик вазиятнинг ёмонлашуви ҳамда атмосферанинг ифлосланиши айтиб ўтилган. Рўйхатни организмда холестерин миқдори ортиши якунлаб берди.

Аёллар бўйича эса барвақт ўлимга олиб келадиган омиллар рўйхатини гипертония, семизлик ва диабет бошлаб берган. Шунингдек, ўнталикдан чекиш ва алкогол маҳсулотлари истеъмоли ҳам ўрин олган.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё шодликлари йиғилса бутун,  дўстлар дийдоридан бўлолмас устун

        “Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари” тадбири юзасидан мулоҳазалар 1998 йилнинг ноябрь ойи кунлари эди. Мен пойтахтдан  Қашқадарёга ота-онамни кўриш учун борган ...

Оав: гулнора каримова жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳрида суд эшитувлари бошланади

Ўзбекистон томонидан хабар берилишича, яқин кунлар ичида Тошкентда Гулнора Каримова ишига оид суд эшитуви ўтказилади ва шу сабаб швейцариялик терговчилар у билан кўриша ...

Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади

Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда «Podrobno»га таяниб “Хабар.уз” сайти ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400