Аросатда қолаётган тадбиркор

Ҳозирги кунда “Тадбиркор – элга мададкор”, “Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади” деган ва бошқа сон-саноқсиз сўзлар бот-бот қулоғимизга чалиниб туради. Айниқса, Юртбошининг мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган нутқи-ю ушбу соҳага оид билдирган бирон-бир фикридан кейин эл орасида тадбиркорларга аталган баландпарвоз сўзлар янада болалайди, кенг қулоч ёзади, “лаббайфурушлар” томонидан президентнинг сўзи афоризмга айланади ва шу тариқа ҳаётимизда янги-янги афоризмлар вужудга келади.

Афсуски, пайдо бўлаётган барча янги афоризмлар реал ҳаётда ўз тасдиғини топавермайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз хору абгор аҳволга тушиб қолади. Сўзимизнинг тўғрилигини исботлашга уриниш мақсадида Қашқадарё вилояти Китоб тумани Варганза қишлоғида яшовчи, мўъжаз нон цехи очиб, тўрт нафар фуқарони иш билан таъминлаган Зулайҳо Бердиалиева билан рўй берган ва бевосита тадбиркорни хорлигу абгорликка гирифтор қилган воқеа-ҳодиса ҳақида тўхталамиз.

Тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва фаолиятини янада кенгайтириб, эл-юрт корига яраш, мамлакатимизда хусусий тадбиркорликнинг кенг қулоч ёзишига ҳисса қўшиш ва албатта оила фаровонлигини таъминлаш мақсадида Варганза қишлоғидаги ташландиқ ердан жой олиб, ўша жойда кичик дўконча очишга шайланган Зулайҳо опа қатор кўргуликларни бошдан кечиришга мажбур бўлди. Унга бундай ҳасратларни ўз ихтиёрига ўтган ер майдонига ўз-ўзидан кўз олайтирувчилар “кутилмаган харидорлар” етказишди, аниқроғи, бундай кўргуликларга узоқ йиллардан бери ташландиқ ҳолатда ётган ер майдонини сотиб олиб, уни эпақага келтиргандан кейин дуч келди.

Зулайҳо Бердиалиева “харидорлар”га бу ерни қўлга киритиш учун қилган барча саъй-ҳаракатлари, харажатлари ва келгусидаги режалари ҳақида батафсил гапириб беради, улар билан мулоқотлар давомида ўзини тадбиркорлик шаштидан қайтармасликларини хушмуомала тарзда билдиради. Бироқ Зулайҳо опанинг бу гап-сўзлари зўравонларга кор қилмайди. Шу тариқа, улар ерни сотиш фикридан қайтмаган тадбиркор аёлни астойдил қўрқитишга ўтади.

Ҳар қандай дўқ-пўписаларга қарамай, Зулайҳо опа мавжуд қонунларга биноан сотиб олган ерни зўравонларга сотмаслигини билдиради. Шундан кейин тадбиркор аёлнинг олдига келган (тадбиркор аёлни калтаклаган безори шахсларнинг исми-шарифи Mulkdor.com сайти таҳририятига маълум. Жиноий иш очилмаганлиги сабабли уларнинг исм-шарифлари берилмади) тадбиркорликка бел боғлаган аёлга ерни зудлик билан ўзларига сотишини, акс ҳолда аҳволи чатоқ бўлишини айтиб, яна пўписа қилишади. Дўқ-пўписаларга аҳамият бермаган Зулайҳо опага қарши оқибатда ушбу барзанги эркаклар мушт кўтаради, уни уриб-тепиб, қўлини синдиради ва турли хил тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Хорланган ва ҳақоратланган Зулайҳо опа Бердиалиева  (расмда) безорилар томонидан кўрган зулму зўравонликлари бўйича ички ишлар бўлимига мурожаат қилади.

— Айни пайтда мен муштумзўрларнинг қилмишига яраша жазоланишини талаб қиляпман. Бироқ улар менга етказилган талафот ва зарарлар ўрнини қоплаб бериш эвазига, аниқроғи, ишни пора билан ёпиш орқали қутулишга шайланаётир. Мен эса, адолат тантана қилиш тарафдориман, – дейди жабрланувчи Зулайҳо Бердиалиева.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолишини айтиб, “тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш — президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланади, ҳурматли амалдорларимиз буни уқиб олишлари керак”, деган эди. Бироқ, шундай бўлса-да, Китоб туманида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари амалдорлару ҳар хил зўравон шахслар томонидан бетиним топталмоқда. Мулкдорлик сари қадам ташлаш илинжида бўлган фуқароларнинг олдидан ҳар хил катта-кичик тўсиқлар кўндаланг чиқмоқда. Бунга аҳолига хизмат қилиш истагида енг шимариб ишга киришган тадбиркор Зулайҳо Бердиалиеванинг бошдан кечирганлари мисол бўла олади.

Муаллифлар: Қаҳрамонхон Маҳмуд, Умида Бердиалиева

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбек модели»миз ўзини оқладими? йўқ, оқламаслиги аввал бошдан маълум бўлган экан

Таниқли иқтисодчи, молиявий эксперт Юлий Юсупов ҳам Kommersant.uz сайтидаэълон қилинган ўзининг «Ўзбек иқтисодий модели: асотирлар ва ҳақиқат»мақоласида яқин ўтмишда ...

Бизнес консултант

Сиз қачон ўз бизнесингизни йўлга қуйиш ҳақида уйласангиз, олдингизда бир талай муаммоларниниг турганлигини кўрасиз: 1) Бизнес бошлаш учун пулни қаердан оламан? Агар сен пул ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400