Москвада ўзбеклар ўз юртдошларини ўғирлаб, пул талаб қилганликда айбланмоқда

Москвада ўзбеклар ўз юртдошларини ўғирлаб, пул талаб қилганликда айбланмоқда
Москва полициясига кўра, одам ўғирлашда гумон қилиниб, Россия пойтахтининг Коммунарка мавзесида​ ​ ушланганлар 20 дан 26 ёшгача бўлган Ўзбекистон гражданларидир. Улар бир неча ўзбек муҳожирини ўғирлаб, озод этилиши учун яқинларидан 15 мингдан 600 минг рублгача пул талаб қилгани айтилди.

Москва шаҳрига қарашли Троицк ва Новомосковский маъмурий округида (ТиНАО) бир ҳафта давомида ўзбекистонлик бир аёл ва уч эркак ўғирлаб кетилгани ҳақида полицияга уларнинг яқинлари хабар қилган.

– “Коммунарский” полиция бўлими жиноят қидирув бўлими ходимлари хабарича, 24 март куни полицияга 30 яшар Зоҳиржон исмли Ўзбекистон ватандоши мурожаат қилиб, икки кун олдин 33 яшар Гулилола исмли турмуш ўртоғи йўқолиб қолганини хабар қилган, дея маълумот берди ТиНАО полицияси навбатчи офицери.

Полициядан олинган маълумотга кўра, соат 11.30 ларда дўконга харид қилгани чиққан Гулилола йўқолиб қолади ва роса 3 соат ўтиб Зоҳиржонга номаълум кимсадан телефон қўнғироғи келади. Бу шахс Зоҳиржоннинг рафиқаси “асирга олингани”ни айтган.
Гулилоланинг ўзи эса, телефон орқали уни озод қилиш учун 50 минг рублни Сбербанк картасига ўтказишни талаб қилишаётганини билдирган.Телефон қилганларнинг талабларига кўнмаган Зоҳиржонга эртаси куни яна қўнғироқ қилиб, бу шахслар тўловни 15 минг рублга туширган.
Муҳожир йигит уларга пул топиб беришни ваъда қилиб, полиция бўлимига борган. Зоҳиржон у ерда яқинлари ўғирлаб кетилган бошқа ўзбеклар ўтирганини билади.”Жиноятчилар ўғирланганларнинг биридан 600 минг рубль талаб қилаётгани аниқланди”, дея хабар қилди Москва Тергов Қўмитаси бошқармаси.
Оператив ходимлар одам ўғирлаш ва товламачиликда айбланаётганларни тезда аниқлади ва ҳибсга олди. Ўзбекистонлик 20 яшар О. О. ўғли, 24 яшар С. А. ўғли, Д. Т. ўғли ва тожикистонлик 22 ёшли М.лар пул олаётганда жиноят жойида ушланди.
Ўғирлаб кетилган Гулилолани оператив ходимлар Чечерский тор кўчасидаги квартиралардан бирида топди. Ўғирланган аёлни қўриқлашга тожикистонлик М. ёллангани маълум бўлди.
Қолган одамларни озод этиш учун полиция махсус амалиёт ишлаб чиқди. Пул талаб қилганлардан пистолет ва граната мусодара қилинган, лекин кейинроқ полиция машинанинг олд юкхонасидан топилган қурол-аслаҳа муляж эканини аниқлаган.
Жиноятда айбланиб ушланган ўзбекистонликларга нисбатан Жиноят Кодексининг 163- моддаси (“Товламачилик”) ва 126- моддаси (“Одам ўғирлаш”) асосида жиноят иши очилгани, терговолди суриштирув олиб борилаётгани маълум қилинди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда ака-укалар ўз жиянини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд ...

Корейслар бирлаша бошладими?

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Пхеньянда Жанубий Корея делегацияси билан “очиқ ва ошкора гаплар” бўлганлиги ҳақида гапириб, унда Жанубий Корея билан бирлашиш тўғрисидаги ...

«эгизак фарзандларимга жаҳонгир ва ортиқхўжа деб исм қўйсам, ҳокимбува tashkent city’нинг юқори қаватидан уй берармикинлар? худога яқин бўлиб, дуо қилиб ётардим»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бир мурожаатчи аёл билан бўлган мулоқоти видеопарчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Аёл кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400