«Microsoft» нейротармоқ асосида ишлайдиган офлайн-таржимонни тақдим этди

«Microsoft» нейротармоқ асосида ишлайдиган офлайн-таржимонни тақдим этди

«Microsoft» компанияси нейротармоқлар алгоритми асосида ишлайдиган анча сифатли офлайн-таржимонни тақдим этди», — деб хабар беради «Hi-News». Ундан фойдаланиш учун интернет талаб этилмайди.

«Microsoft Translator»нинг қайта ишланган версияси араб, хитой (соддалаштирилган), француз, немис, италян, япон, корейс, португал, рус, испан ва тай тилидан таржима қилади. Таржима сифати бошқа дастурларга нисбатан ўртача 23 фоиз ўсди», — дейди «Microsoft» дастурчилари.

Таъкидлаш керакки, нейротармоқли таржима функцияси 2017 йилнинг кузида ишга туширилган, бироқ ундан фақатгина интернет орқали фойдаланиш мумкин эди.

Нейротармоқ алгоритмлари билан таниқли «Google» таржимони яхши ишлайди, бироқ онлайн режимда. У орқали жумлаларни муаммосиз таржима қилиш мумкин бўлса-да, тўлақонли суҳбатлашишнинг имкони ҳозирча барибир йўқ.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Amnesty international делегацияси кейинги 14 йил ичида илк бор ўзбекистонга ташриф буюради

Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти - Amnesty International (AI) делегацияси 2004 йилдан бери илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташкилот баёнотида айтилишича, ташриф ...

Ўзбекистон қирғизистонга ўз товарларининг экспортини қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ажратади

Ўзбекистон Қирғизистоннинг тадбиркорларига 100 млн доллар кредит ажратиш ниятида. Бу ҳақда ҚР иқтисодиёт вазири Артем Новиков журналистларга сўзлаб берди. (more…)

Аудио: бугуннинг хабарлари 19.10.2017

https://www.youtube.com/watch?v=S7w2tKapMD8