«Олтин водий» талон – тарож этилмоқда

Жиззах  вилояти бўйича махсус мухбиримиз Малоҳат Абдуллаева  бугун эрталабдан бутунлай бошқа иш бўйича  яшашга, курашга  отланган эди.

Ҳуқуқ – тартибот тизимидаги адолатсизликлар, ушбу ноҳақликларга қарши курашлар   фаол мухбиримизнинг  бугунги бош мақсади  сифатида   унинг кундалик режасига киритилган бўлсада, аммо йўл устида  учратган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган манзара —  унинг шу пайтгача бўлган жанговор фуқаролик фаолияти  ва бурчини янаям алангалатиб юборди. 

Ҳамма гап шунда эдики, Жиззахнинг Зарбдор туманига қарашли, қарийиб 12 минг аҳоли яшайдиган Бўстонлиқ туманида жойлашган, 1987 йилда  бунёд этилган, 600 (олти юз ўринга мўлжалланган, қишки ва ёзги тадбирларга мўлжаллаб бунёд этилган)  “Олтин Водий” Маданият Саройи  тараққиёт душмани бўлган, жоҳил тадбиркорлар томонидан куппа кундуз куни  очиқчасига  талон – тарож этилмоқда  эди.

2018 йил “Хусусий Тадбиркорлик  ва  Илғор Иннавацион ғоялар” йили дея эълон қилинган.

 Лекин зинҳор, “ғаламислар йили,  борни йўқ қиладиган, жоҳил, бузғунчилар йили”, дея эълон қилинган эмас.

Аммо Жиззахнинг Бўстонлиқ шаҳарчасига қарашли,  ҳоким билан тилиям, дилиям бир, қўштирноқ ичидаги тадбиркор Холмат Қувноқов жорий 2018 йилни бир пайтлардагидек, ўз шахсий манфаатлари йўлида халқ ва мамлакат мулкини  ўзлаштириш, талон-тарож қилиш йили, дея тушунган, қабул қилган кўринади.

Эмишки, у  мазкур мажмуа ўрнида хусусий боғча қуриш учун  туман ҳокимидан рухсат олган эмиш.

Наҳотки, туман ҳокими “Тадбиркорлик Йили”ни  бориниям йўқ қилиш асосига  қуриш, деб тушунса.

Фаол мухбиримиз Малоҳат Абдуллаева эрталабдан то кеч, ярим тунгача, ушбу талон-тарожчилик жараёнининг куйинчак гувоҳи сифатида тоборо харобага айланаётган, аммо бир пайтлар халқнинг  бахтли ва қувончли кунларига сабабчи бўлган, туман миқёсидаги тарихий масканни ташлаб кетолмади.

Қош қорайгуничаям,  собиқ Маданият Саройи биносига тегишли, тонна-тонна товар-юкларнинг,  қурилиш ишларида ишлатса бўладиган текин хом-ашё маҳсулотлари сифатида  камаз-камаз юк машиналарида ташиб кетилишининг куйунчак гувоҳи  сифатида жараённи назоратсиз қолдирмасликка мажбур бўлди.

Ўзбек халқи санъатни, байрамларни, турфа  миллий  маданият ва маданий тадбирларни, қувонч ва шодиёналарни яхши кўргувчи, севгувчи,  қадрига етгувчи халқ. Ўта кўнгли кенг, бағри кенг миллат.

Ҳар қандай қийинчилик кунларидаям,  миллатимизга хос ана шу  бағри кенглик маданиятини  ҳеч вақт унутиб қўймайдиган халқимиздан унинг қалб қўри бўлган қувончини ҳам зўрлик билан тортиб олиш ва бунга тағинам мутассадди порахўр раҳбарлар томонидан тадбиркорлик ёрлиғи деган бежама тасвирларнинг ёпиштирилиши, тағинам  ушбу ноқонуний ҳаракатларнинг номуносиб баҳоланиши бундан кейин кечиктириб бўлмайдиган  фавқулодда ҳолатдир.

“Олтин Водий” халқ мулки, халқ қувончи, халқ бахти-саодатидир!!!…

Ундан ташиб олиб кетилган нина ҳам керак бўлса, ошиғи билан жойига қайтариб олиб келиниши шарт!!!…

Бир пайтлар (афсус бир пайтлар) Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қад ростлаган, нафақат республика аҳолисига, дунёгада  ўзининг сархил маҳсулотларини тақдим этолган “Ўртоқ” қандолатчилик фабрикасининг ёнгинасида фабрика ишчи ходимларига хизмат қилувчи ошхона фаолият юритар эди.

Биз Тошкент Ирригация Институти ишчи ходимлари ҳам ушбу арзонлаштирилган, аммо сифатли сархил ошхона таомларидан неча бор баҳраманд бўлганмиз.

Бироқ кутилмаганда, “Ўртоқ” қандолатчилик фабрикасигаям ҳужум бошланди ва фабрика  талон-тарожчилик усули билан бошдан оёқ йўқ қилинди. Фабрика қатори ошхона фаолиятига  ҳам барҳам берилди.

Негадур “Олтин Водий”га уюштирилган ҳужум  менга “Ўртоқ” фабрикасига уюштирилган ҳужумни эслатиб юборди.

Борни йўқ қилувчи, талон –тарожчиликка асосланган, бундай жоҳил ва  ноқонуний ҳатти – ҳаракатлар ўзбек халқи, қолаверса, инсоният  бахти саодатини, қувончини менсимаслик ва  камситишдан бошқа нарса эмас.

Халқ ва Умумбашарга хизмат қилувчи ҳар қандай Буюк Иншоотларни Халқнинг ўзи бунёд этиб, барпо этади.

Уни бузишга, вайрон этишга, йўқ қилишга урунгувчиларни,  Халқ Мулкини ўз шахсий мулкига айлантириб, тағинам ўзини тадбиркор дея эълон қилгувчиларни, аслида  талон-тарожчилик билан шуғулланиб, шахсий бойлик орттирувчи кимсаларни  қонун ўз назоратига олиши ва уларнинг бундай жоҳил ҳатти-ҳарактларини Халқ бахти ва фаровонлигига тўсқинлик қилувчи фирибгарлар,  дея  чора кўриш зарурлигини  бундан кейин даврнинг энг муҳим, долзарб масалаларидан бири  дея қабул қилишимиз шарт ва кечиктириб бўлмайдиган заруриятдир.

“Олтин Водий”  Маданият Уйининг талон – тарож этилишига сабабчи кимсалар ўз қилмишларини шошилинч тузатмасалар, биз ушбу ишни шунчаки қолдирмаймиз ва қонун уларга нисбатан чора кўришини  талаб этамиз.

Зеро,  билибми билмайми, Халқнинг Маданиятини бемалол топтаёлган кимсалар эртага унинг Бахтини ҳам оёқ ости қилмасликларига ким кафолат беро олади?

Муаллифлар: Малоҳат Абдуллаева, Дилфуза Жавоҳир Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз тилимизга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ўзимизга бўлган ишончдир

   (Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигининг 28 йиллигига бағишланади.) Ўтган йили шу пайтлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов муносабати билан партиялар ...

Чўян маматқулов – адолатсизлик қурбони

2018 йилда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида бир қатор янгиликлар рўй берди. Жорий йилда марҳум президент Ислом Каримов даврида ноҳақ айбловлар билан узоқ йилларга ...

Тошкент прокуратураси аҳмадбойдан “куйганлар”ни рўйхатга олишни бошлади (видео)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмад Турсунбоев устидан ҳукм чиқарган куниëқ Тошкент вилоят прокуратураси Турсунбоевга пул ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400