Эътироф: Табаррук хонадонда мўътабар дийдор!

Миллатимиз илк тарихидан бошлабоқ ХХ аср иккинчи ярмидан кейин ҳам Аллоҳ бизни маънавий хазина билан тўла-тўкис таъминлаб келганига ишонч ҳосил қиламан:

ХХ асрнинг хусусан 60-йилларидан  Эркин Воҳидов, Рауф Парфи Ўзтурк, Гулчеҳра Нуруллаева, Муҳаммад Солиҳ, Шавкат Раҳмон, Абдулла Орипов каби ўнга яқин ҳақиқий ва бетакрор аҳли шоир туркий адабиёт майдонига ўз сўзи, ўз фикри, ўз қалами билан кириб келган!

Афсуски, халқни ҳар жиҳатдан қашшоқликка элтишни мақсад қилиб олган ИАКизм мафкураси сиёсат деб аталмиш тўфон қўли билан Ўзбек шеърияти устунларини улкан уммоннинг икки қирғоғига бўлиб ташлади. Жабрини маънавият толиблари – ХАЛҚимиз, аниқроғи, ХХ асрнинг 80-йилларидан кейин туғилган авлод вакиллари тортди!

Ҳозирда 30-35 ёшли ватандошимиздан сўранг Рауф Парфини ўқиганмикан, Гулчеҳра Нуруллаева шеъриятидан мисралар ёд олганмикан?..

Абдулла Орифни фақат “Гимн” ёзган деб ўйласа, “Биринчи муҳаббатим”ни эса, фақат қўшиқ ҳисобласа;

Эркин Воҳидовни  “Ўзбекистон Қаҳрамони” сифатида тилга олса-ю, бироқ унинг “Руҳлар исёни” асарини ўқиш у ёқда турсин, шундай дилбар назм яратганини, “Ўзбегим” учун қандай кунларга қолганлигини аксарият билмаса неажаб! Яна такрорлайман: Афсуски, халқни ҳар жиҳатдан қашшоқликка элтишни мақсад қилиб олган ИАКизм мафкураси сиёсат деб аталмиш тўфон қўли билан Ўзбек шеърияти устунларини улкан уммоннинг икки қирғоғига бўлиб ташлади. Жабрини маънавият толиблари  тортди!

Гулчеҳра опа НУРУЛЛАЕВАнинг файзли хонадонидаги дийдордан лавҳа.

Гулчеҳра НУРУЛЛАЕВА! Опанинг файзли хонадонида сўнгги марта қайси йили бўлганим ёдимда йўқ. Билганим шуки, ОПА “Америка овози” билан ҳамкорлик қилган йиллари эди!

Ўша ўзим кўрган ва билган ҳеч бир ҳашамларсиз, аммо доимо файзли хонадон!

– Ҳеч бир ўзгариш сезмадим, худди аввалгидек оддий, самимий ва меҳр уфуриб турган хонадон,- дедим Аъзам ака Турғуновга.

Аслида биз анча аввал келишимиз шарт эди Гулчеҳра опа билан дийдорлашгани, бироқ… Бу ҳақда неча марта гаплашдик Аъзам ака билан. “Ана борамиз, мана борамиз” билан март кетидан апрел ҳам оёқлади. Май ойининг илк кунлари телефонлашиб, келишиб олдик. Эртаси эрталаб Аъзам ака уйимга келдилар, бироз ўз фаолиятимиздан фикрлашиб ўтирдик, кейин Гулчеҳра опа билан дийдорга йўл олдик.

Суҳбатимизнинг узилиб қоладиган ери йўқ эди. Охири опа:

– Сизлар дастурхондаги таомлардан есангизлар, кейин гапимни давом эттираман,- дедилар.

Келганимизга бир соатча бўлибди-ю, ҳатто пиёладаги чой, шарбатни ичиб улгурмабмиз… Опани жуда соғинганимизни, Дийдор шунчалар азиз неъмат эканини яна бир бора ҳис этдим!

Анча суҳбатлашдик. Бу – энди келгусидаги мавзу!

Орадан икки соатлар чамаси ўтиб, Малоҳат келди. Самимий кулимсиб, тўғриси айтди:

– Мен атайлаб кеч келдим, Сизлар мириқиб суҳбатлашиб олинглар дедим.

Ҳақиқатда Малоҳат суҳбатни бошлаб юборса, биз ҳурмат юзасидан-да, АЁЛлар гапини бўлишга тортинардик балки…

Гулчеҳра опага қараб туриб, хаёл мени ХХ аср 80-йиллари охири, 90-йиллари бошланишига тортди. “Бирлик” халқ ҳаракатининг юзага келиши, Ўзбек тилига Давлат мақоми берилиши, чин маънода истиқлол истаги! Бу жараёнлар ўз-ўзидан амалга ошиб қолмаганлигини бизнинг авлод жуда яхши эслайди!

Бугун уммон ортидан туриб даъво қилинаётган “Бирлик” билан Гучеҳра Нуруллаева, Дадахон Хасан, Эркин Воҳид дунёга келтирган “Бирлик”нинг ўртасидаги фарқни еру осмон оралиғи билан ҳам ўлчаб бўлмайди!

Ойгул Маматова, Отаназар Орипов, Самад Мурод деганлари талқинлаган нарсанинг фақат атамасигина “ЭРК”!

Ўзбек тилининг нуфузи, Мустақиллик  И.Каримов китобат қилган “…остонасида”ги баёнлардан буткул бўлакча тушунча! “Мустақиллик Декларацияси” ижодкорларидан икки нафари билан ҳозир мен юзма-юз суҳбатлашиб ўтирибман, булар – Гулчеҳра опа ва Аъзам ака!

Буни бизнинг авлод, ҳатто бугунги “бош котиб”лар ҳам билишади, аммо негадир Гулчеҳра опа ҳақида гап кетганда аксар “Хассосу беқиёс иқтидорли шоира” эканликларини эслаш билан чекланадилар. Аъзам ака тўғрисида эса, “инсон ҳақлари жонкуяри” деган сифатни келтирадилар, холос. Бироқ, Аъзам Турғуновнинг 1997 йили айнан сиёсий фаолият – “ЭРК”парвар бўлганлиги боисидан ноҳақ айблов билан жазога ҳукм этилганлигини худди собиқ ИАК терговчиларидек расман тан олмайди кимлардир!..

Хаёллардан қочиб, яна Гулчеҳра опанинг хонадонига, самимий суҳбат даврасига кираман.

Опадан шеър эшитиш истаги кучли эди. Бироқ толиқтириб қўйишдан тортиндим. Чунки шунчаки ижод қилмайдиган Одам шеърни ҳам шунчаки ўқимайди – бутун ЮРАК қуввати билан Юракка етиб борадиган қилиб ўқийди шеърни ҳақиқий шеър соҳиблари!

Худо хоҳласа, шеърият учун алоҳида дийдор ниятини қилдик. Шеърият орзусида келганда ҳеч бир мавзудан сўзлашмаймиз, ОПАнинг ижоди ўзи бир ДУНЁ! Биздан фақат мағзини чақиб олиш иқтидори талаб этилади, холос!

Анча суҳбатлашдик, аммо гапимиз ҳатто хайрлашиб, эшикдан чиққандан кейин ҳам тугамасди…

Йўлда келарканман шундай ўй кечди:

Ижодга, маънавиятга, демакки, элу юртга содиқ қолганингиз учун ташаккур!

Сиёсат майдони кенгдир балки, аммо адабиёт макони қадар эмасдир! Бу жаннатмонанд маконга садоқат Ҳазрат Алишер Навоийдан мерос! Зебуннисо Бегимдан мерос!

Бундай садоқат – аслида беқиёс ЖАСОРАТ ХХ аср  иккинчи ярми шеъриятимиз дарғаларидан Сизга ва Рауф Парфига насиб  этди ! ”  

Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин, Гулчеҳра опа!

Дилмурод САЙЙИД, Тошкент, 06.05.2018 йил.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд ii (давоми)

 Алвидо: мен бутун оламни забт этдим.                            Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” китобидан. Жомбой билан Самарқанд оралиғи 3 дақиқалик йўл. Яъни 6 километр. Биз ...

Кулиб қарамаған бахт

13. КУЛИБ ҚАРАМАҒАН БАХТ Энди унинг умиди ортиғи билан узилған эса-да, юрагининг ёниши босилурлиқ эмас эди. Илон чаққан кишидек довдир ва бесаранжом кўзлари билан теваракка ...

Шавкат раҳмон-дарё

Қўйвормайди кўҳна ўзаним, кундуз яшар самарларимда. Сайрагандай қумри, булбуллар товлангувчи камарларимда. Тоғлар тиниқ қорини берар, яшил водий — ёниқ гулларин, кечаларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400