“Хушхабарлар кўпаяверсин!” деймиз …

Кеча  Аъзам ака Турғунов  қўнғироқ қилди. Кунда бир неча марта телефон орқали бўлса-да, ҳол-аҳвол сўраб туради бу Инсон.

-Бошқалар билмаса ҳам мен биламан-ку ҳолатингизни,- дейди доим Аъзам ака.

Гўшакни кўтариб, одатимга кўра  ҳар галгидек салом бердим. Ака алик олгач, гапни суюнчидан бошладилар: Бобомурод АБДУЛЛАЕВ озодликка чиққани билан табрикладилар. Албатта, жуда-жуда қувондим. Шундай бўлиши керак эди! Аллоҳга шукрки, У кунлар ўтиб кетди, “дело” йиғилса қамайвериладиган!

Бугун – 8 май куни эса, Аъзам Фармонов телефон қилди. Салом-аликдан кейин:

-Ака, суюнчилик гап –Жамшид ака ПАСПОРТини олди!- деди худди Жамшид КАРИМОВ эмас, ўзи паспорт олгандек хурсанд оҳангда.

Аслида бир кун аввал Бобомурод билан бирга ҳаммамиз қайтадан озодликка чиққандек бўлганимиз чин! Жамшиднинг асосий ҳужжат масаласи ижобий ҳал этилиши ҳам худди ҳаммамизнинг бир муҳим ишимиз битганига тенг!

Айнан Жамшиднинг ҳужжатлар билан боғлиқ масала бўйича Аъзам Фармонов жуда кўп, эринмасдан Тошкентга қатнади. Кўришганимизда ўзига айтгандим:

-Ҳар нарсанинг ўз ҳикмати бор, шу масала боисидан кўришиб, анча гапларни бафуржа гаплашиб олдик. Агар Жамшиднинг ҳужжатлари бўйича юрмаганингизда, қачон учрашардик. Яхши Одамларнинг ташвиши ҳам хайрли бўлади!

Аъзам ака ҳам, Аъзам Фармонов ҳам хушхабарларидан кейин:

-Ўзингизда нима гаплар, энг муҳими, соғлик қандай?- деган саволга ўтишди.

Бу-ҳар гал сўраладиган жиҳат! Мен ҳам “ўзимдаги гаплар”ни -“Ташаббус гуруҳи” номидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига АРИЗА (мурожаат) тайёрлаб, танишиб чиқишлари учун ҳар иккисининг ҳам электрон қутиларига жўнатганимни айтдим. Бу – бугунги телефонлашувимиздаги гаплар!

Кеча – 7 май куни эрталаб Аъзам ака Турғунов билан Ўзбек матбуотчилари кўчасига ҳам бориб келгандик. Худди “Қароқчи чоллар” фильмидаги каби бизлар ҳам ёш ўтинқираганда ўз ҳуқуқимизни ҳимоялашда айрим масалаларни ҳал қилиб юрибмизда, хуллас…

Нима бўлганда ҳам ХУШХАБАРЛАР КЎПАЯВЕРСИН, йиллар давомида хушхабар биз учун жуда-жуда тансиқ ва ўта камёб бўлиб кетганди. Нафақат биз учун…

 Дилмурод Саййид,

Тошкент шаҳри, 8 май 2018 йил

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада ҳарбий хизматга жўнатиш учун 500 доллар олган аёл қўлга тушди

Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди, дея хабар беради «ЎзА». А. О. қўшниси А.Р ...

Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

Ўзбекистонда янги байрам – "Ота-оналар” куни жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Mening Fikrim порталида петиция жойлаштирилди. Мурожаат муаллифининг фикрига кўра, ўзбек халқида ...

“бола-чақага бир-икки сўм кўпроқ қолсин, деб автобусда йўлга чиқишганди”

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Чиндавул қишлоғида яшовчи Улуғбек Дадабоев Қозоғистонда 18 январь куни рўй берган автобус ёнғинида Россиянинг Самара шаҳридаги ...