Бугуннинг сурати: “Аҳволимиз шу даражага еттими?”

Бугун бутун интернет сахифаларида шу мактаб расми тарқалди. Бу расмда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Қорабуруғ қишлоғида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби. Ўқиш тугашига бир ҳафта қолганида болаларни бошқа мактабга кўчиришибди, шу мактабда шу кунгача ўқувчилар таҳсил олиб келган экан. Бу мактабнинг ахволини кўриб, тўғриси тилим айланмай қолишга сал қолди. Нахотки бизни ахволимиз шу даражагачам етиб келган эди…

Шу ўринда бир савол туғилди, Мустақилликга эришганимизга мана 27 йил бўлган бўлса ва шу пайтгача хали шундай мактабларда болаларимиз билим олишаётган бир пайтда, пойтахтимиз марказида қарийб 1,5 млрд. долларлик Тошкент сити номли бизнес марказни қуриш биз учун ўринлимикан?

Мени ўйлашимча, бундай Чироқчи қишлоғида жойлашган “ТАЪЛИМ МАСКАНИ” биринчиси ва охиргиси эмас, бундай мактаблардан юртимизда хали етарлича бор, агар чекка-чекка қишлоқларимизга ҳам айланиб текширилса.

Чет элликларга хўжа кўрсин учун ўзимизни кўрсатишимиз, фақат марказ жойларни кўрсатиб яшашимиз қанчалик тўғри экан, чекка жойларимизда ахвол мана бундай бўлиб турган бўлса… Ўзимиз учун яшайлик, чет элликлар ва уларнинг фикрлари учун эмас, ана шунда одамларнинг хақикатдан фикри ўзгара бошлайди!

Хоҳлардимки, юртимизда зўр бўлмасада, ўртача ҳолда бутун Ўзбекистон Республикаси ривожланиб, яхши хаёт кечиришини, аксинча, фақатгина Тошкент марказий “Республикаси” бўлиб қолмасдан!!!

Муаллиф: Алишер Эргашев

Мақола муаллифнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

40 ёшдан ошганларга иш йўқми?

“Ишга қабул қиламиз, фақат 25 ёшдан 40 ёшгача!” Бу нимани англатади. Бу албатта, 40 ёшдан ошганлар бизни безовта қилмасин, иш сўраб келмасин деган маънода. Ҳеч ўйлаб ...

Kun.uz: тадбиркор ҳар жума куни 1000 дона нонни эҳсон қилмоқда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор ҳафтанинг ҳар жума куни 1000 дона нонни эҳтиёжманд оилаларга текинга тарқатишини маълум ...

Диана ўлими ортидан бўшатилган амалдор янги ишини яна ўқитувчига кўча супуртиришдан бошлади

Президент Мирзиëевнинг Самарқанд сафари арафасида кўча тозалашга мажбурланган 23 яшар каттақўрғонлик ўқитувчининг 14 март кунги фожиали ўлими ортидан Азамат Умаров вилоят ...