Ўзбекистон ўртача маош миқдори бўйича 2017 йилги рейтингида 118-ўринни эгаллади.
Investorschool.ru нашрига кўра, Ўзбекистонда ўртача маош 235 долларга тенгдир. Аммо, бу Ўзбекистондаги рақамларга мос эмас.
Ўтган йил декабрида Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда ўртача маош миқдори 14,2 фоизга ошиб, 166 долларни ташкил қилганини хабар қилганди.
Ўтган август ойида Ўзбекистон давлат раҳбари маошларни ошириш бўйича фармонга имзо чеккан. Унга кўра, 2018 йилда энг кам иш ҳақи 149,775 сўм бўлиши назарда тутилганди. Бу тахминан 18 долларга тенг.
Марказий Осиё давлатларидаги ичида Қозоғистон 480 доллар билан биринчи ўринда. Туркманистонда ўртача маош 320 доллар, Қирғизистонда – 220, Тожикистонда эса 110 доллар экани қайд этилган.
Россия 615 долларлик ўртача маош билан 69-ўринни эгаллаган.
Биринчи ўринда эса Швейцария. У ерда ўртача маош миқдори 3855 доллар экан.
Биринчи бешталикка Швейцария, Норвегия, Люксембург, Швеция ва Қувайт кирган.
Сизнингча, Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам ўртача маош 235 долларми?
Манба: BBCUZBEK.COM