АҚШ Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлишига кўмак кўрсатади

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёнида Вашингтоннинг ёрдами тўғрисида келишувга эришилди, дея хабар беради маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ташқи савдо вазирлигига таянган ҳолда.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласи вазирликдаги музокараларида кўриб чиқилди. Учрашувда Америка томонидан Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси М.Линскотт иштирок этди.

Ушбу масалаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ходимлари ва АҚШнинг савдо ваколатхонаси офиси билан доимий алоқа ўрнатилишига келишиб олинди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Тарифли преференциялар ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш умумий тизимига аъзо бўлиши билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб Regnum ахборот агентлиги хабар қилинганидек, республика президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга 23 ноябрь куни бўлган давлат ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш мақсадида “йўл харитаси” ва меморандум имзоланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...

Қўшработ тумани қозиларига мурожаатнома

Қўшработнинг тошдан қаттиқ кўчалари Олимжон Аҳматов  ва Дурдона Нажмиддиновалар ёш оила бўлгани, яқин ойларда турмуш қуриб, гўзал ҳаётнинг нашидаси билан завқ- шавққа тўлиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400