Президентни “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш шарт эмас

Яқиндагина Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни олий даражадаги мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлашга доир илгари сурилган таклиф Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган эди. Манбалардан маълум бӯлишича, шов-шувли янгилик 27-апрель куни тарқатилган экан. Таклиф эълон қилинганига ҳали бир ой бӯлмасдан 10 минг овоз йиғиб улгурибди.

Бу, албатта, яхши. Халқимизнинг ён атрофимизда рӯй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабат билдириш лаёқати шаклланаётганидан, сиёсатга қизиқа бошлаганидан, онг-тафаккури уйғонаётганидан, янгиликлардан бефарқ қолмаётганидан далолат беради.

Ташаббусчи Менинг фикрим ижтимоий портали мутасаддиларининг айтишича, шу кунга қадар Олий Мажлисга юбориш учун керакли овоз тўпланган. 10 минг овоз Президентимизга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш учун етарли.

Бундан ташқари,   Президент Шавкат Мирзиёевни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф O’zLiDeP ташкилотлари ходимлари, фаоллари ва депутатлари томонидан ҳам тўла қўллаб-қувватланган кӯринади. Айтишларича, уларнинг 1000га яқин маслакдошлари мазкур таклифга ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган…

Ҳақли савол туғилади. Бу савол Президент Шавкат Мирзиёевнинг оғзидан чиққан гаплари, яъни қарсакбозликни йиғиштиринглар, мени мадҳ қилишни тӯхтатинглар, мени алдашни бас қилинглар, деган куюнчак гапларидан келиб чиққан ҳолда туғилади. Лекин шундай бӯлса-да, бизнинг назаримизда айнан Президент атрофидагилар давлат раҳбарининг кӯп сӯзларига парво қилмаётир. Президент сиёсатига ана шундай тарздаги бепарволиклар эса давлат раҳбарига “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвонини беришдек шошма-шошар ишга олиб келмоқда.

Аслида Президент қилаётган ишларга нисбатан бундай муносабат тӯғрими? Менимча, йӯқ. Чунки президент қилиши керак, шарт ва зарур бӯлган ишларни қиляпди. Ваколат доирасидан келиб чиқиб яхшими-ёмонми бир қатор ишларни амалга оширяпди. Бунинг учун Президентни “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш шарт эмас. Бунга Мирзиёевнинг ӯзи ҳам эҳтиёж бӯлмаса керак.

Шундай экан, лаганбардорликни бир чеккага йиғиштириб қӯйиб, шу юрт, шу эл, шу давлат, шу халқ учун фидокорона ишлашга бел боғлаган ва бу унинг вазифаси саналадиган Президентнинг фаолиятини кӯкларга кӯтариш, уни унвонлар билан тақдирлаш, сал кам Худога айлантириш каби иллатларга чек қӯймоғимиз лозим. Ӯтган 25 йил давомида ҳамма соҳада етарли даражада ислоҳотлар амалга оширилганда эди, Мирзиёевни кӯкларга кӯтариш, уни чин ислоҳотчи деб алқашга ӯрин қолмаган бӯларди. Менимча Ш. Мирзиёев шунчаки Ислом Каримовнинг хатоларини тӯғрилаяпди ва халқимиз учун нимадир қилиш иштиёқида жавлон ураяпти. Ҳали олдида қилиши шарт ва даркор бӯлган ишлар талайгина. Демак, Президентга ҳалақит бермайлик. Унга яхши кӯринамиз, ёқамиз деб бемаврид ҳафсаласини пир қилмайлик. Ҳозирда бир уйғониб, бир сӯнаётган умидларимизга озор бермайлик.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: баъзи машиналарнинг ўлкага кириши нега тақиқланди?

Тожикистон ҳудудига баъзи машиналарни киритиш тақиқланди. Аниқроғи, 2005 йилгача ишлаб чиқарилган хорижий автомашиналарнинг Тожикистонга олиб киришни таъқиқлайдиган  қарор ...

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...

Бош вазир ўринбосари зоир мирзаевнинг истеъфоси ҳақида

Зоир Мирзаевнинг истеъфога чиқарилиши яқин ўтмишда жамоатчилик реакцияси асосида амалга оширилган энг катта истеъфо, десак хато бўлмайди. Бунақаси ҳали бўлмаган. Айтиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400