«Amnesty international» делегацияси Ўзбекистон Бош прокурор ўринбосари билан учрашди

24 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Amnesty International ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Мари Струтерс ва унинг ҳамроҳлари Бош прокуратура, Олий суд, қатор вазирлик ва идораларда, бир қатор нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлардан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб берди.

ТИВдаги учрашувда Ўзбекистон томонининг Amnesty International’дан яширадиган ёки кун тартибидан олиб ташланадиган масалалари йўқлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон эришилган натижада тўхтаб қолмаслик ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида аниқ саъй-ҳаракатларини давом эттиришни қатъиян мақсад қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекатда ухласа ўзбек аёли: эрининг жанжаллардан тошкентга қочиб келган наманганлик аёл ҳикояси

Ушбу сурат “Роҳат кўли” яқинидаги бекатда олинган. Ухлаб ётган аёл Наманган вилояти, Чуст туманидан Зуҳра Матқулова, деб ёзади "Маҳалла" газетаси. Аёлнинг сўзларига кўра, у ...

Зомбиқути ва диний идора ҳамкорликда исломофобиянинг янги босқичига ўтибди

Кеча "Ўзбекистон" каналидан берилган иккита кўрсатувни кўрдим. (more…)

Тошкент шаҳар прокуратураси абдурасул ваҳобовга жиноят иши қўзғатишни рад этди

Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов жорий йилнинг 14 август куни Kun.uz таҳририяти ходимларига таҳдид қилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот ...