Гўнг қатламлари – ўтган асрдан сўйлар!

Уйим яқинидаги фермернинг катта йўл ёқасига тезакдан “тоғ” уюб қўйгани эътиборимни тортди.

– Элда молхона қолдирмай тозалабсан, шекилли? – дедим унга. – Бу йил ўтган йилгидан ҳам кўп йиғибсан, чамамда?

– Йўқ, – деди у бамайлихотир. – Ўтган йил ҳам шунча йиғувдим – бу йил ҳам, фақат…

– Шунча гўнгни катта йўл бўйига ташлатгандан кўра, – ёш фермернинг гапи оғзида қолиб кетди. – Ҳар қулоқни олдига ташлатмайсанми, сув келгандан шарбат қилиб бераверардинг! Энди яна мошина тутасан, яна ортиқча чиқим?

– Оға буёққа қаранг, – гўнг уюми орқасига ўтди у ва:

– Нимани кўряпсиз? – деб сўради.

– Гўнг?

– Бу оддий гўнгмас, бу ўтган йили сиз кўрган гўнг, бу йил йиққан гўнгни унинг устига ташладим!

– Сабаб?

– Катта йўл ёқасидаги ҳамма фермернинг ахволи шу! Тошкентдан ё Нукусдан келадиган текширувчиларни далага гўнг солинаяптими, йўқми – қизиқтирмайди! Уларга йўл ёқасида уюлиб турган гўнг – маҳаллий ўғит қизиқ!

– Маҳаллий ўғитни далангга солсанг, даланинг маҳсулдорлиги ортмайдими?

– Унисини билмадим. Фермер бўлганимга энди икки йил бўлди, лекин қўшни фермернинг катта йўл ёқасига гўнг йиғиб бошлаганига йигирма йилдан ошганмиш – ўзи айтди!

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аёл тасодифан ўз акасидан учта фарзанд дунёга келтирган

Руандада истиқомат қилувчи аёл ўзи билмаган ҳолда акасининг фарзандларини дунёга келтирди. У ҳақиқатни билганидан сўнг ундан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Кениянинг Tuko ...

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...

Ўзбекистон аҳолисининг 62 фоизи 1,90 долларга кун кечиради

"Togri.uz" сайтининг ёзишича, Африка давлатлари қаторида Ўзбекистоннинг 62 фоиз аҳолиси қарийб 2 долларга кун кечириши таъкидланмоқда. Жаҳон банки тайёрлаган докладга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400