Ўзбекистонга қайтган АҚШлик ўзбек тадбиркори ҳибсга олинди

(расмда Америкадаги солиқ компанияси раҳбари асли қашқадарёлик Зокир Алиев)

Ўзбекистонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Уни таниганларнинг айтишича, Зокир Алиев учун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома берган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган.

Зокир Алиев АҚШдаги хусусий солиқ компаниясининг раҳбари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихонаси унинг паспортига 90 кунга виза қўйган. Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб Қарши шаҳридан келган милиция ходимлари уни олиб кетишган.

Америкалик ўзбекларнинг ёзишича, Зокир Алиев ўзбекларга ҳамиша ёрдам қилиб келиши билан танилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябр ойида Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрганда ўзбекистонлик ватандошларини олиб кетишга тайёрлигини билдирган эди.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган. (more…)

Абдулазиз камилов ақшга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 21−29 сентабрь кунлари АҚШга ташриф буюради, дея хабар қилди ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати. ...

Махмуд истамов  марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари бўлди

Махмуд Шуҳратович Истамов Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида. Бу тайинловга қадар Махмуд Истамов ...