Трамп мигрантлар оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка – Мексика чегарасида ушланган муҳожирларнинг оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашни режалаштирмоқда.

“Мен тез орада имзолайман, охир оқибат бу қонунчиликка мос тушади. Мен ишонаман”, – деди Трамп 20 июнь куни Оқ уйда журналистлар билан учрашувда.

Бу ҳужжат, ҳатто катталарнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун иши терговда бўлгани ёки қўлга олинганига қарамай оилаларнинг бирга бўлишига имконият яратиши кутилмоқда.

18 июнь куни Трамп баёнот бериб, АҚШ “мигрантлар лагерига” айланиб қолмаслигини айтган эди. У иммиграция тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишда маъмурият билан ҳамкорлик қилмаётган демократларни айблаб чиқди.

Сўнгги ҳафталарда АҚШда ноқонуний мигрантларнинг оилаларини ажратиб юборилиши юзасидан баҳсу мунозаралар авжига чиқди. Оилаларни ажратиб юбориш амалиётидан авваллари камдан кам ҳолллардагина фойдаланарди, бироқ эндиликда федерал агентлар мунтазам суратда ноқонуний равишда мамлакатга кириб келган ёки бошпана олишга интилаётган иммигрантларни ажратиб юбормоқда.

Ўтган ҳафтада Америка ҳукумати ҳисобот эълон қилди, унга кўра, сўнгги бир ярим ой мобайнида ҳукумат 2 ярим мингга яқин болани мигрант ота-оналаридан ажратиб юборган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн муҳожирларни болалар ҳисобига таъқиб қилинишини «шафқатсиз» уриниш дея атади.

АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп баёнот эълон қилиб, “қонуннинг ҳар бир ҳарфига итоат қиладиган, шу билан бирга раҳм шавқат принциплари амал қиладиган” мамлакат зарурияти ҳақида айтди.

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Лора Буш The Washington Post газетасида, оилаларни ажратиш сиёсати “шафқатсиз ва аҳлоқсизлик” эканини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Hrw ўзбекистон расмийларини ёзувчи–диссидентни озод этишга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти ўзбек диссидент- ёзувчиси Нурилло Отахонов (Нурулло Муҳаммад Рауфхон)нинг ҳибсга олинишидан ташвишга ...

О. назарбеков: “бирорта ўзбекистонлик йўқки, тожикистонда қариндоши бўлмаса”

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Озодбек Назарбеков Тожикистонга қилган сафари вақтида маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан, хусусан ...

Youtube бутун дунё бўйлаб россия томонидан молиялаштирилган каналларни ёпди

Googleнинг YouTube портали бутун дунё бўйлаб Россиянинг давлат ОАВлари ва тегишли медиа каналларини ёпди. Бу ҳақда 11-март куни видеопортал матбуот хизмати хабар берди. ...