Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси: ‘Керак бўлса Уткинни узр сўратамиз’

Ўзбекистон Футбол Уюшмаси вакили Диёр Имомхўжаев россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Василий Уткиннинг номдор ҳакам Равшан Эрматовга қаратилган ҳақоратомуз твитига худди ана шундай муносабат билдирди.

“Биз ҳар битта мухлисимизни ҳурмат қиламиз. Керак бўлса, Василий Уткинни узр сўрайдиган даражага ҳам олиб борамиз. Бу нарсага кучимиз ва қудратимиз ҳам етади. Керак бўлса бу нарсани талаб ҳам қила оламиз”, – деди Диёр Имомхўжаев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.

“Лекин, албатта, бу нарса бўйича у жавоб беради. Россия билан спорт соҳасида ҳам, футбол соҳасида ҳам муносабатларимиз яхши. Биз албатта уларга ҳам мурожаат қиламиз, масалан. Уларга расмий хат ҳам чиқади. Аммо бу нарсани ҳаммаёққа эълон қилиб, яна бир айюҳаннос солишни ўзимизга эп кўрмаймиз. Чунки унинг гапи биз учун шунчаки бир тийин”.

#УткинИзвинись

Россиялик таниқли футбол шарҳловчисининг ўзбекистонлик номдор ҳакам, жаҳон рекордчиси Равшан Эрматов ҳақидаги ҳақоратомуз твити ижтимоий-мулоқот тармоқларида кескин акс-садоларга сабаб бўлмоқда.

Ҳодиса Аргентина ва Хорватия ўртасидаги “D” гуруҳининг 21 июнь куни бўлиб ўтган 2-тур учрашувида юз берган.

Ҳар икки миллий терма жамоа футболчилари жуда қўпол ўйин намойиш этишган ва сариқ карточкаларга бой бўлган ўйин чоғида Василий Уткин Равшан Эрматовни “ишачий сын”, дея ҳақорат қилган.

Унинг бу твити орада кечган вақт давомида юзлаб норози мазмундаги акс-садоларга сабаб бўлган.

Василий Уткин эса, “ҳакамларга қарши ҳақоратлар одатий, шундай экан, ўзига ишқибозлик қилишга ҳалақит қилмасликлари” оҳангида жавоб берган.

Аммо бу катта сондаги ижтимоий-мулоқот тармоқлари фойдаланувчиларининг норозиликларини боса олмаган, улар #УткинИзвинись, дегувчи хаштаг яратишгача боришган.

Бу – Равшан Эрматовнинг кетма-кет учинчи жаҳон чемпионатида бошқарган ўнинчи, Россиядаги биринчиликда эса, илк учрашуви бўлган.

Равшан Эрматовгача дунёда бирор бир ҳакам бу каби натижа қайд этмаган, ўзбекистонлик ҳакам пайшанба кунги ана шу ўйинда ўз рекордини ўзи янгилаган.

Эрматов 2016 йилда ‘Globe Soccer Awards” талқинида жаҳонда “Йилнинг энг зўр ҳаками”, деб топилган.

Бундан ташқари, у беш карра Осиёнинг, ўн карра Ўзбекистоннинг “Энг зўр ҳаками”, дея эътироф этилган.

Ўйин 0:3 ҳисобида Хорватиянинг фойдасига ҳал бўлган, бу каби натижа юлдуз Лионель Месси жамоаси Аргентинанинг нимчорак финалига чиқиш имкониятларини жиддий хавф остида қолдирган.

Бунақаси Аргентина миллий терма жамоаси тарихида 1958 йилдан бери кузатилмаган.

Шундай экан, бу воқеъликка сизнинг муносабатингиз.

Манба: www.bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Британия бош штаб бошлиғи «европадаги урушга тайёр бўлишга» чақирди

Британия Бош штабининг янги раҳбари генерал сэр Патрик Сандерс Россия 24-февралда бошлаган Украинадаги урушга эътибор қаратиб: «Британия аскарлари Европада яна жанг қилишга ...

Алаш ўрда

АЛАШ  ЎРДА — қозоқ  халқининг  миллий озодлик, мустақиллик учун курашига раҳбарлик қилган миллий партияси  ва мухтор ҳукумати (1917 йил апрель— 1920  йил март). 1917 йил 27 ...

Қаршида икки «дамас» автомобили тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Қарши туманида икки «Дамас» автомобили иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳордиқ.уз” ёзмоқда. Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги ...