Туркия МСК Эрдўғонни президент сайловининг ғолиби дея эълон қилди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон муддатдан аввал бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркия Олий Сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Сади Гувеннинг сўзларига таяниб, давлатга тегишли Anadоlu агентлиги маълум қилди.

Бюллетенларнинг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Эрдўғон сайловчиларнинг мутлоқ кўп овозини қўлга киритгани аниқ бўлди. Ҳозирча ҳисоблаб чиқилмаган овозлар сайлов натижаларини ўзгартирмайди,— дея таъкидлади Гувен.

Эрдўғоннинг ўзи эса якшанба куни кечқурун ўзининг ғалабаси ҳақида баёнот берган эди.

Туркиянинг амалдаги президентининг асосий рақиби мухолифатдаги Халқ – республикачилар партиясининг вакили Муҳаррем Инже эди. У 30 фоиз овоз олди. Мухолифат сайлов натижаларини ҳийлалар самараси дея атади ва овозлар охиригача ҳисоблаб чиқилмагунига қадар Эрдўғоннинг ғалабасини тан олишдан воз кечди.

24 июн куни бўлиб ўтган парламент сайловларида Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси (42 фоиз овоз олиб) ғалаба қозонди. Мухолифатдаги етакчи – Халқ -республикачилар партияси – салкам 23 фоиз овоз олди. Курдпараст Демократик халқлар партияси 11,5 фоиз овоз олди. Адолат ва Тараққиёт партияси сайловолди кампанияси даврида ультрасўл Миллатчилар ҳаракати партияси билан альянс тузди. “Халқ альянси”, Anadolu хабарига кўра, 53 фоиз овоз тўплади, бу дегани Туркия парламентидаги 600та ўриннинг 340тасини қўлга киритганини англатади.

Ражаб Эрдўғон 2003 йилдан 2014 йилга қадар Туркия бош вазири бўлиб ишлаган, сўнг президентлик сайловларида ғолиб бўлди. Унинг ташаббуси билан 2017 йил апрелида президентлик бошқарувига ўтиш масаласида референдум бўлиб ўтди: президент катта ваколатларга эга бўлди, бош вазир лавозими бекор қилинди.

Манба: “Озодлик” сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимлар номига сўралган узр билан қутулиб қолмаслиги керак

Ҳокимлар узр сўраш билан қутулиб қолмаслиги керак. Улар қурилишлар ва ободонлаштириш учун ажратилган пуллар қаерга кетгани бўйича ҳисобот бериши шарт. Бу ҳақда президентнинг ...

Россия биринчи марта қанча аскарини йўқотганини маълум қилди

Украинадаги урушда Россия 498 аскарини йўқотди, 1597 аскари яраланди, деди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков. Унинг қўшимча қилишича, Россия қуролли ...

Ислом каримов асака заводини корейсларга қандай сотган?

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзА билан суҳбатда Ислом Каримов Асакадаги прицеп заводини Жанубий Кореянинг Daewoo ширкатига қандай сотгани ...