“ОАВлари «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби”

“ОАВлари  «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби”

“Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби.

Биринчи навбатда медиа тармоқлари фаолияти самарасини ошириш, уларни халқ билан мулоқотнинг ишончли воситасига айлантириш, замонавий ахборот хизматлари бозорини, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш сингари долзарб масалалар доимий эътиборимиз марказида бўлиши керак. ” Президентимизни Куни кеча Журналистларга йўллаган табрикларида келтирилган ушбу сўзлар менинг назаримда бу журналистларнинг ҳам орзусидир.

Лекин, сир эмаски, ҳозирги пайтларда ОАВсида берилаётан танқидий чиқишларга етарлича имконият берилаётгани йўқ.

Журналистларимиз ўзларини ижодлари билан мамлакатимизнинг ривожланишида олиб борилаётган ислохатларни ёритиб борилишида ва ушбу жараёнларда бўлаётган камчилик ва нуқсонлар борасида ОАВларида мақолалари билан чиқиб, ушбу муаммоларни ечими борасида ўйлашга ва чора кўришга ундайди.

Лекин, мамлакатимизда зиёлилар ичида энг маоши кам бўлган касб эгаси журналист бўлиб қолмоқда.

Давлатимиз журналистларни маошини ошириш йўлида кечиктирилмаган чора кўриши лозим.

Журналист Ички ишлар ходими ёки ҳарбий хизматчи каби юқори маош олиши керак.

Чунки, журналист ижод билан, халқни дарди билан яшайди. Молиявий тамондан мухтож бўлмаслиги шарт. Айниқса, Давлат ташкилотлари бўлмиш газета- журнал ва телевидениеларнинг маоши жуда юқори бўлиши керак.

Чунки, давлат ташкилотларига бўйсунувчи ОАВларининг маоши юқори бўлмас экан, халқ тили билан айтганда ” журналистни косаси оқармайди”.

Президентимизнинг сўзларидан сўнг журналистларимизни шу баробарида телевидение,радио,газета,журнал ва нашрётларда хизмат қилаёткан ижодкорларни маоши ва қалам ҳаққини оширилишига аҳамият қаратилади деб ўйлайман.

ОАВ раҳбарлари ушбу соҳани “кураторлари” давлат раҳбарига ўз таклифларини берармикин? Ёки аллақачон бериб бўлишганмикин?

Муаллиф: Олимжон Тўхтаназаров

Манба: Муаллифнинг “Фейсбук” саҳифаси 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда яна икки ўзбекистонлик вафот этди

2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар ...

Бўз тумани ҳокими боғча мудираларини “итдан тарқаган” деб ҳақорат қилди

Андижон вилояти Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров ҳокимликдаги йиғилишда боғча, мактаб ва коллеж раҳбарларини “наҳс, тварь, итдан тарқаган, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат ...

Испания озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаётганларга жарима солади

Испанияда озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаганлар 500 минг еврогача жаримага тортилади. Испаниянинг сўл қанот коалицион ҳукумати жазони тайинловчи қонун лойиҳасини ...