Туркияда поезд ҳалокати оқибатида 24 киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ киши жароҳат олди

Туркияда душанба куни эрталаб поезд ҳалокатга учради. Поезд Туркиянинг Греция ва Болгария билан чегарасидаги Эдирне шаҳридан Истанбул томон келаётган эди. Фожиа Текирдоғ вилоятида юз берди, камида олтита вагон издан чиқиб, ағдарилиб кетди.

Поездда 360 киши бор эди. Маълумотларга қараганда, 24 киши ҳалок бўлди (аввалига 10 кишининг ҳалок бўлгани айтилган эди), 70 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ҳодиса жойида 100 дан ортиқ тез ёрдам машинаси ишламоқда, шунингдек турк расмийлари бир нечта қутқарув вертолётларини юборди.

Текирдоғ вилояти ҳокими Меҳмет Жейланнинг сўзларига қараганда, ҳодисага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлди: минтақада тинимсиз ёмғир ёғмоқда, бунинг натижасида поезд йўлида кўчки юз бериб йўллар балчиқ билан қопланди. Ҳалокатга учраган поезд тезюрар йўллар сирасига кирмайдиган – бир томонлама эски трассадан кетаётган эди, аммо балчиқ туфайли поезд вагонлари издан чиқиб кетди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин қодировга генерал-лейтенант унвонини берди

Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга “генерал-лейтенант” ҳарбий унвонини бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси ...

Хитой ақшнинг мусулмонлар ҳуқуқларига оид баёнотига норозилик билдирди

Хитой 11 март куни АҚШ Давлат департаменти расмийсининг мамлакатда мусулмонлар ҳуқуқи бузилаётгани тўғрисидаги баёнотини “туҳмат” сифатида баҳолади, деб ёзади “Соф.уз”. ...

Олтин-валюта захиралари 25,29 млрд долларгача камайди

Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой давомида 425 млн долларга камайиб, 25,29 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми бир ...