Исроил парламенти яҳудийларнинг “миллий ватани” тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Исроил парламенти 19 июль куни “Давлатнинг яҳудийча характери тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Мазкур қонунда Исроил “яҳудий халқининг миллий ватани” сифатида белгилаб берилган.

Haaretz газетасининг билдиришича, қонунни қўллаб 62 депутат овоз берди, 55 депутат қарши чиқди, икки нафар депутат бетараф қолди.

Қонунда, шунингдек, “яҳлит Қуддус” Исроил пойтахти деб эълон қилинган, иврит расмий тил сифатида белгиланган.

Қонуннинг яна бир моддасида “давлат яҳудий қишлоқларини ривожлантиришни миллий қадрият сифатида кўради ва бундай қишлоқларнинг яратилишини ва консолидациясини рағбатлантиради”, деб таъкидланган.

Қонун лойиҳаси парламентга 2014 йилда тақдим этилган эди. Лекин ўшанда Исроилнинг 8 миллион аҳолисидан 20 фоизини ташкил қилувчи араблар кескин норозилик билдирган эдилар.

Манба: Ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Футзал бўйича жаҳон чемпионатига борган покистон миллий жамоаси аргентинадан депорт қилинди

Футзал бўйича Покистон миллий жамоаси миллий хавфсизлик масалалари туфайли Аргентинадан депорт қилинди. Жамоа Халқаро футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган жаҳон ...

Зюганов: биз қозоғистондаги русийзабонларни ҳимоя қилишимиз керак

Зюгановнинг сўзлари интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда. Унинг бир ой олдин айтган баёноти ҳозир ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Қозоқлар норозилик билдирмоқда, қозоқ ...

Шарқий тиморнинг мустақиллигига сабабчи бўлган индонезиянинг собиқ президенти бухаруддин юсуф хабиби вафот этди

Индонезиянинг собиқ президенти Б.Ю.Хабиби вафот этди.  83 ёшли Хабиби юрак касаллигидан азоб чекаётган эди. Бу ҳақда унинг ўғли Ториқ Камол Хабиби маълум қилган. У мамлакат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400