Ўзбекистон четга 2 миллиард долларлик мева сотмоқчи, аммо ярим йилда атиги тўртдан бирини сотган

Ташқи савдо вазирлиги эълон қилган маълумотлар Ўзбекистон ўз меваларини экспорт қилишда ҳали мўлжалдагидан 10 баравар ортда эканини намойиш этган.

Президент Шавкат Мирзиёев пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ғоясини илгари сурган, бу майдонларда мева ва савбзавотларни етиштириш ўзбекистонликларга кўпроқ даромад келтиришини айтган.

Бу йил Ўзбекистонда мева-сабзавот экспортини 2 миллиард долларга етказиш мақсади кўзланган.

Ташқи савдо вазирлиги 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон жами 7 миллиард 793 миллион 421 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Энг кўп экспорт қилинган маҳсулот табиий газ бўлган.

Мамлакат қарийб 1 миллиард 140 миллион долларлик газини четга сотган.

Энг кўп экспорт ҳажми бўйича кейинги ўринни мева-сабзавот ташкил қилди.

 

 

 

6 ой ичида 463 миллион долларлик мевалар, бошқа полиз маҳсулотлари хорижга сотилганини кўрсатади Ташқи савдо вазирлиги маълумотлари. Агар экспортга масъул раҳбарларнинг бюрократияси бўлмаганида, Ўзбекистоннинг ярим йиллик мева-сабзавот экспортидан тушган даромадлари янада кўп бўлиши мумкин эди. Сурхондарё вилоятида бу йил жуда кўп пиёз экилди, пиёз айни етилган вақтида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ҳаддан зиёд кам нарх таклиф қилди.Оқибатда пиёз эккан жуда кўп инсонлар таклиф қилинган нарх қилган харажатларини ҳам қопламаслигидан норози бўлдилар, жуда кўп майдонларда пиёз экилган далаларни ҳайдаб ташладилар.

 

Кўплаб фермерлар моддий зарар кўргани ҳақида xabar.uz сайти ёзди.Фарғона вилоятида эса “Ўзагроэкспорт”нинг нарх сиёсати туфайли музлатгич омборхонага ғамлаб қўйилган юзлаб тонна турп, сабзи, шолғом ахлатга ташлангани ҳақида kun.uz хабар тарқатди. Сўнг ўзбекистонлик боғбон ёки деҳқонлар ҳали ҳам ўз маҳсулотини ташқарига олиб чиқиш йўлларини билмасликлари, ҳамон мевалар яшикларга солинаётгани, деҳқонлар ғирромлик қилаётганлари ҳақидаги танқидлар билдирилди. Ўзбекистон 2018 йили 2 миллиард долларлик мева-сабзавотни экспорт қилишни, 2020 йилга бориб эса бу рақамни 5 миллиард АҚШ долларига етказишни мўлжаллаган.

Манба: BBC uzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 «тақиқ-тақиқ ўйини»

Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарнинг хорижда ишлашини чеклаш керакми? 23-26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммитида ...

Amnesty international ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори рашиджон қодиров учун одил судловни талаб қилди

Amnesty International коррупцияда айбланиб, қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда ...

Юнон ва рим файласуфларидан 5 молиявий маслаҳат

Барча даврлар учун долзарб доно маслаҳатлар. 1. Эпиктет, «Энхиридион» Дунёда баъзи нарсалар бизнинг тасарруфимизда бўлса, бошқалари - имкон доирамиздан ташқарида бўлади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400