БИЛДИРГИ

Жорий йилнинг 6-июль куни «Мулкдор» сайтида чиққан «Дурадгор келиннинг оиласи» мақоламизда журналистик суруштирув жараёнида баъзи камчиликларга йўл қўйганимиз учун таҳририят ва муаллиф ўз номидан узр сўрайди!

Биз маҳалла раисаси Норбуви Шамсиевадан суд тугагандан кейин интервью олган эдик. Бироқ техник сабабларга кўра интервьюнинг овозли шакли сақланмаган ва боз устига суҳбат шовқинли ерда бўлган. Шу тариқа овозли матнни эшитишда муаммо бӯлганлиги боис суҳбатдошларнинг баъзи кўрсатмалари мақолада янглиш кетиб қолган.

Масалан: «Маҳалла раисаси Норбуви Шамсиева Хонзоданинг қайнонаси Ортиқой Ҳожи она Дўстқулова ва унинг ўғли Баҳодирни маҳалладан қувиб юборган», деган гапи бизнинг хатоимиз ҳисобланади. Суҳбатдошимиз мақола эълон қилингандан кейин бундай иш бўлмаганлигига аниқлиқ киритди. Маълум бӯлишича, қайнона Ҳожи она ва унинг ўғли уйдан ўзлари чиқиб кетган экан. Мақоладаги қолган барча фикрлар маҳалла раисаси ва қўшнилар билан телефон ёзуви суҳбати асосида ёзилганини билдириб ўтмоқчимиз. Бизда бу ёзувлар тўлиқ сақланган ва уни эфирда тинглашингиз мумкин.

 Қуйида ўша пайтда эълон қилинган мақоламизни такроран бераяпмиз: «Дурадгор келиннинг оиласи»


 Эрта тонгдан телефоним жиринглади. Ҳамкасбим Малоҳат Абдуллаева телефон қилаётган экан. У икки кун олдин айтган сўзини такрорлади: ”Илтимос, Жиззах шаҳар судига келиб кетсангиз. Бир келинчакка доир муаммони батафсил ёритмасак бўлмайди”…

Шахсий ишларим кӯп бўлгани учун унга ўйлаб кўраман, дегандим. Яна шуни хотирлатди менга. Мен одатда телефонда суриштирув ишларини қилишни унча хушламайман. Бугукӯи кунга белгиланган ишим бор бўлса-дакубу иш шошилинч эмаслигини билиб, Малоҳатнинг таклифига рози бўдим. Хуллас, Жиззахда қандай ноҳақликлар бўлаётганидан хабарсиз йўлга тушдим. Кун ниҳоятда иссиқ. Мен кичкина қизимни етаклаб, такси ҳайдовчиларини шошилтирган кӯйи Жиззахга йўл олдим. Болажоним қорни оч қолганини билдирди. Ҳайдовчи машинани ёқилғисига тўлдирар чоғида, йўл атрофидаги озиқ-овқат дўконидан унга икки дона бўғирсоқ олиб бердим.

Иссиқ тафтидан зерикиб турган онимизда, ҳарқалай, Жиззах марказига келдик. Малоҳат айтган манзилда тўхтадигу, машинани биргаликда Жиззах вилояти суди томонга ҳайдаттирдик. “Жиноятчи” келинчак ҳам биз билан бирга эди. Жиззах шаҳри “Олмазор” маҳалласи, Ибн Сино кўчаси 43-уйда яшовчи Хонзода Юнусова жиноятчими?!

 У 1986 йилда туғилган.

Беш нафар фарзанднинг онаси. 2005 йилда ана шу маҳаллага келин бўлиб тушган. Эркаклар касби саналмиш дурадгорликни ҳам ўзлаштирган. Зардўзлик, оина кесиш, ошиқ- мошиқ, қулф ўрнатиш, катта аррада рам кесиш, сандиқ ясаш қўлидан келадиган ҳунарманд аёл тоифасидан экан. Унинг меҳнатсеварлиги, атрофга, оиласига ҳурмат-эътибори учунми айблов қилишаяпти?! Ақлга сиғмайди. Қанчалик фидойи бўлсанг, сени шунчалик кўп, қаерлардандир айбловлар топиб кўча сарсони қилишадилар. томининг ишлари шундайми ёки бизнинг юртимиз одамлари шунақа тушунчалар билан яшайдиларми?! Малоҳат Хонзодани кӯрсатиб, мана шу одам “жиноятчи” деб таништирди, кимларгадир кесатиқ маънода. Содда ва одмигина келинчак бизга маъюс жилмайди.

Биз Жиззах шаҳар судига етиб келдик. Соат 15-00 да бошланадиган суддан негадир дарак йӯқ. Одамлар кириб-чиқиб турибди-ю, ичкаридагилар ҳеч нарса демайди. Телефонларимизни посбон йигитлар олишди. Ҳужжатларимизни журналига қайт этиб қўйди. Ичкаридан ташқарига, ташқаридан ичкарига сабабсиз кириб-чиқиб турдик. Чунки, иссиқнинг ҳовури одамни безовта қилар ҳолда эди. Ниҳоят, соат 16-40 лар орасида ичкарига киритаётганини айтишди. Мен бекор ўтирмай деб, қаҳрамонимиз Хонзоданинг қўшниси Бахтиёр акани суҳбатга тортдим. Судга гувоҳлик беришга атайлаб келган экан. Бахтиёр аканинг айтишича, Хонзода ниҳоятда меҳнаткаш келин экан. У келин бўлиб тушган оиласига доим меҳр-оқибат кўрсатиб, ўз меҳнати билан, ҳурмат-эътибори билан, оилага садоқати билан яшаб келаётган экан. Уни беш нафар фарзанди билан кўчада қолдираётган Ортиқой Дўстқулова исмли Хожи она мақомини олган аёл – қайнона тўғрисида гапирганда эса, ўз ҳаёжонларини яширолмади. Ўтган қўшничилик йилларида унинг минг хил товланувчи характеридан гапирди. Имон- эътиқод фақат ҳижоб ўраб, Хожи она- Халифа бўлиб юриш эмаслигидан куйиниб гапирди. “Халифа нима дегани?”, дейман, бу шевами, адабий сўз атамасими унча фарқига бормасдан. “Аёлларга диний сабоқ бериб юрадиган”, дея изоҳладилар Бахтиёр ака. Бу каби гапни йўлда Хонзодадан ҳам эшитгандим. “Бирор диний мактабни битирганми?”, сўрайман. “Йўқ, ўқимаган, Андижонга бориб, ўқиб келади. “Диний сабоқ олишнинг ҳеч айби, йўқ”, -дейман ўзимга- ўзим.Зеро, бизнинг ишимиз кимнидир айбдорга чиқариб юбориш эмас. Имкони ўша ердан илм олишгача етибди, бу ҳам яхши иш. Диндор одамнинг диёнатли, оқибатли, меҳр ва мурувватли бўлиб бориши, олган сабоқларининг фойдалари тўғрисида қанчалик кўп гапириш мумкин. Лекин бу ерда жуда ачинарли факт турибди. Ҳеч бир айби бўлмаган, қош-кўзи жойида, имон-эътиқоди рисоладагидек мўмина, ақлли, ҳатто меҳнаткашлик бобида эркаклар касбидек дурадгорликни эгаллаган, ҳалол, Хонзодадек келинни беш нафар вояга етмаган фарзандлари билан кўчага ҳайдаши қайси диний тарбияга, қайси қонунларнинг мурувватли йўналишларига тўғри келади?! Хўп… Энди Хожи онанинг Ҳажга бориш йўлида қанча пул сарфлагани ҳақида гапирсакми ёки йўқ?! Бу гапни айтиш балки бизга эмасдир?! Лекин адолатсизлик бор жойда атрофни ўрганиб, масала нимада эканлигини билиш ортиқчалик қилмас… Ортиқой исмли қайнона у ерга бориш учун, Хонзода беш боласи билан яшаб келаётган уйни яширинча жияни деб айтилаётган Ғайрат исмли йигитга ўтказиб берган. Бунга шу ишни қиладиган идорадигилар орқа-олдини ўйламасдан, кўрмасдан, билмасдан, бошқа тарафларнинг ҳаётини ўрганмасдан, бемалол инсонларнинг яшаш манзиллари билан “ўйин- ҳужжат” қилиб ҳам беришаверган. Тасдиқлаб ҳам юборилаверган. Ўша уйни Ортиқой “Хожи она”миз эса гаровга қўйиб, давлатдан 80 миллион кредит олиб, ярмини шу уйга, ярмини эса Ҳажга боришга сарфлаб юборган экан. “Эй…!”, деймиз, Ҳажга қарзлар эвазига борилмайдику? Ақл бовар қиладиган иш эмас. У ерга бориш обрўйми, мансабми, ёки ёлғончилик билан Ҳаж қилиш ортидан ҳам, жамики гуноҳлар тўкилавериладими? Ҳаракатлари шубҳа туғдиради. Эмишки, ўн ёшли набирасини Мисрга олиб бориб ўқитишни режалаштирибди. Хонзода ташвишланиб, уни у ерга боришига қаршилик қилибди. “Қизимни у ердаги арабларга сотиб юбориши мумкин дейди.

 -У ерга олиб бориб ўқитишига ишонмайман, – дейди. Хонзоданинг Зулфия исмли опачаси унинг уйига борганимда бир суратдаги кичик қизчани кўрсатди. Хонзоданинг кичик қизини, у қиз бўлиб туғилгани учун йигирма кунлигида қаттиқ жазоланибди. Йигирма кунлик чақолоқ қорга чиқарилиб қўйилибди. Шу ҳаракатларига асосланиб, Хонзода қайнонасининг оқибат кўрсатишига ишонмай қўйганини билдирди.

Бизнинг қўшни Бахтиёр ака билан суҳбатимиз диктафонга ёзилаётганини камерада кузатиб ўтирган судьялар нималардандир шубҳага бордими, ичкарига киритмади. Шундай қилиб ичкарида нималар бўлаётганидан бехабар қолдик. Лекин Хонзоданинг турмуш ўртоғи-ю, қайнонасини ташқарида кўриб олгандим. Ўзимнинг турмушим бузилиб, қайн оғамиз туфайли ажрашиб, қаттиқ эзилиб юрганликларим эсимга тушиб кетди. Бундай изтироблар ортда, анча узоқ йилларда қолиб кетган бўлса-да, ҳеч бир ўзбек аёли ажрашиб, болалари билан кўчада қолишини кўнглимга сиғдиролмайман. Ўзимнинг ҳасратимдек, ўзимнинг дардимдек қабул қиламан. Малоҳат Абдуллаева қизчамнинг тез-тез сув ичиб келаётганини кўриб: ”Судга чақириб сизни қийнаб қўйганимдан ҳижолатдаман”, дейди. Менга бу нарса оғир ботмаётган эди. Бекор ўтирмай, деб телефонимнинг қувватини текшириб кўрдим. Суд ниҳоят, тугабди. Маҳалла раисидан интервью олишга эришдим. “Олмазор” маҳалласи раиси Норбуви Шамсиева анча оқибатли ва фикрчан аёл эканлигини ҳис этдим. Ўз маҳалласи одамларига адолатли муносабатда бўлишининг ўзи, инсонийлик тамойилларидан келиб чиқиб қарор қабул қилишининг ўзи, ҳурматга сазовор маҳалла аёли эканлигини билдирди. Хонзода тўғрисида яхши гапларни гапирди. Бир гапи эсимда қолди-ки, Ортиқой Ҳожи онани ва унинг беш фарзанди бор, хотин қўйган ўғлини маҳалласидан ҳайдаб юборибди. Бу аёл Хонзодага адолат қилгани билан менинг меҳримга ҳам тушди. Улар беш болали онани кўчада қолдирмаслик чораларини кўп излабди. Ҳаракат қилибдилар. Яраштиришга чақирибди. Хонзода бир неча марта оила аъзолари билан ярашиб, муроса қилиб келаётганини, шунга ҳам қайнона ва турмуш ўртоғи чидамсизлик қилганини айтиб ўтди. Ҳеч бўлмагач, қайнона ва эрини маҳалладан қувиб юборибди. Менимча, маҳалла раисасининг бунга асослари янада кўп бўлса керакки, ҳеч бир замонда ўз уйидан қайнона ёки эр ҳайдалганини эшитмаган эдик. Жиззах шаҳар суди раиси Икром Тошев ниҳоят, мени сўраётганини айтганда ҳайрон қолдим. Ҳужжатларимни сўради. Паспортимни эшик олдида текшириб дафтарига қайд этганини айтдим. “Журналист эканлигингизни тасдиқловчи ҳужжат борми?”, дейишди.

Табиийки, мен “Йўқ” дедим. Мен ўқимаган бўлсам, қандай қилиб , “журналист” деган гувоҳномамни кўрсатишим мумкин? Қаерда ишлайсиз дедилар. Мен Америкада чиқадиган “Мулкдор” сайтида ишлаётганимни айтдим. Мени суд тугагандан сўнг шахсан қабул қилиши, бир ғалати эди. Айтмоқчиманки, менсимаган, тош қотган дийдаларни бунақа идораларда ястаниб юришини кўп кўргандим. Лекин республикамиз миқёсида давлат раҳбарининг ислоҳатлари одамларни анча эътиборли бўлишга ундади. Буни, ҳали қилинадиган жуда кўп муаммолардан ташқари ижобий ўзгаришларни ҳам тан олишимиз керак.

 Давлат идоралари одамлар тақдири билан ҳисоблашаётган вақтда эътиборлироқ бўлиб бормоқдалар. Судья Икром Тошев, судьялар Собир Қулиев ва Хуршид Эшмуродовлар билан бугунги суднинг қарорини ўқиб эшиттирди.

Қарорга биноан Хонзода беш нафар фарзанди билан ўзи келин бўлиб тушган ҳовлида яшайди. Лекин Ғайрат исмли “жиян”- мулкдор ҳам оиласи билан шу ерда яшаркан… Суд ишига, унинг қарорларига аралашолмаймизу, лекин қарордан унчалик кўнгил хотиржам тортмади.

Биродарлар, бир аёлни эри беш бола билан ёлғиз қолдирибди. Энди тинчгина болалари билан шу ҳовлида яшайверса нима қилар эди?! Мулк эгаси Ғайрат бўлса, Хонзода у ерда осойишта яшай олармикан?!

Суд кунидан уч кун ўтиб Хонзоданинг қўшниси Бахтиёр ака билан яна боғландик. – Ака, Хонзоданинг аҳволи яхшими, у болалари билан кўчиб келиб, хотиржамлашдими, қўшнилари қалай? , – дедим. Бахтиёр ака ва бир неча қўшнилар у ерда жуда жонкуяр ва аҳил инсонлар эканлигини ўша суд куниёқ айтган эдилар.

Уларнинг уйларига бориб, бир неча қўшнилардидан интервью олишга эришган эдим. Ҳамма- ҳаммаси Ортиқой Хожи онадан “Дод” дедилар. Бу суҳбатларимизни “Мулкдор” сайтининг Ютуб каналимизда бериладиган эшитиришларимиздан сиз ҳам эшитиб кўринг.

 Хонзода ҳалигача қўрқиб, қайсидир қариндошининг ҳовлисида тунаб қолаётганию, лекин ҳали ҳам фарзандлари билан кўчиб келолмаётган экан. Чунки, Ҳожи онанинг қўлидан кўп ишлар келиши мумкинлигини, Бахтиёр ака ҳам тасдиқлади. Қайсидир китобларда ёзилган ошкора жиноятлар, қотилликлар… ёдга тушади-ки.., Худо асрасин!

Судьяга тиш қайрагудек бўлиб, қайнона – Ҳожи она савол берди: Бошқа судга яна мурожаат қилишим мумкинми?!

– Албатта, мумкин, – дейди Икром исмли судья мулойимлик билан.

 Қонунларимиз ҳам қарорларимиз ҳам ажойибда. Эридан, қайнонасидан бўйни эгилиб яшаб келган келин, яна ташвишли ҳаёт тарзига дуч келадими?!

Хонзодани Жиззах шаҳар фуқаролик суди аввалроқ жарима билан жазолабди. Нимага эканлигини эшитинг, азизлар. Хонзоданинг эри Нилуфар исмли аёлга уйланиб олибди. Никоҳ ўқиган шахс ўзининг маҳалласидан Мирзаҳожи Азимов исмли киши экан. Буни Хонзода эшитиб, судга мурожаат қилган. Чунки унинг ЗАГС ҳужжатлари ҳали бекор бўлмай туриб эри уйланиб олган. Суд суриштирувларида, Хонзоданинг турмуш ўртоғи 1980 йилда туғилган Баҳодир Юнусов инкор этган. Яшаётган иккинчи хотинига ҳеч бир шаклда никоҳ ўқитмагани тўғрисида кўрсатма берган. Энди бу ёғи қизиқ. Онаси уч- тўрт хотинларни йиғиб, диндан, Қуръондан сабоқ бериб юрса-ю, ўғли никоҳсиз бошқа хотин билан яшаса?! Улар бирга яшашадилар-ку?! Яқинда янги келиннинг фарзандли бӯлиши ҳам кутилаётган экан. Бу ёқда эса, бошқа бир аёлни оиладаги аввалги таҳқирлашлари камлик қилгандек, судлар билан тил бириктириб, яна иқитисодий томондан зулм қилиш муштипарга озор эмасми?! Судга жарима сифатида Хонзода 630 минг сўм давлатга тўлаган. Бу ерда кимнинг ҳаётдаги ҳақоратига, ким тавон пули тўлаяпти?!

Беш болани

отасиз ташлаганликлари эвазига, Баҳодир даврон сурсину, болалари билан ёлғиз қолган жабрдийда аёл фарзандларининг ризқидан қийиб давлатга жазо пули тўлаб юрадими?! Яна бир жабрми?! Бизнинг қонунларимиз нимага асосланади ўзи?! Яна болаларни биров боқиб олиш учун Баҳодирдек “ота” Хонзодага тилхат ҳам ёзиб берган экан. Шу қўлёзма тилхатни ҳам бизга кўрсатишди. Болаларнинг, инсон тақдирининг масаласи шунчаликка бориб етдими, бизнинг замонамизда?!

Биз телефонда яна бир марта Хонзоданинг опаси Зулфия ва қўшниси Бахтиёр ака билан гаплашдик. Улар албатта беш фарзанди билан Хонзодани ёлғиз қўйиб қўймоқчи эмас. Охиригача курашиш ниятида. Мен суд тугаб, қўшниларнинг бир нечаси билан гаплашдим. Хонзода тўғрисида тил учида гапирмадилар, куйиб-ёниб қўшниси тинч-осойишта яшашини чиндан, дилдан исташ билан бирга судларга оғринмасдан гувоҳ сифатида қатнаб юришибдилар.

Шундай оқибатли одамлар, шундай софдил қўшнилар бор экан, Инсон зоти янгиланаётган Ўзбекистон юртида, ҳечам қийналиб қолмайди. Фақат алдамчилик, эътиборсизликлар бўлмаса бўлди.

Муаллиф: Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрихонлик тадбиркор: «электр йўқ. ишлаб чиқариш қилиб адашибмиз…»

Шаҳрихоннинг чекка қишлоғидаги корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўриб лол қолганимиз бор гап. Беихтиёр «Бўлар эканку» деб юборасиз. Сифатда, бежиримликда ҳар қандай ...

Аҳоли чироқни қандай тежасин, ўзи шундоқ ҳам кам берилаётган бўлса?!

Қиш мавсуми яқинлашиши билан аҳолини, айниқса чекка ҳудудларда яшовчиларни чироғи тез-тез ўча бошлайди. Эсларингда бўлса, кузда xabar.uz да "Ўзбекэнерго" раҳабари ёлғончими ...

Гулнора каримова сиёсий ӯйин қурбони

ГУЛНОРА КАРИМОВА  "Бирдамлик" Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  -- Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз ...